Қишлоқ хўжалиги вазирлиги жаҳон бозори нархлари таҳлилидан келиб чиқиб, 2022 йил учун пахта хом ашёсининг минимал нархларини эълон қилди.
Жаҳон бозорида шаклланган нархлар, масъул этиб белгиланган вазирлик ва идораларнинг таклифларини инобатга олган ҳолда Ўзбекистонда етиштирилган 1 тонна ўрта тола навли пахта хом ашёсининг минимал нархи ҚҚС билан бирга 10 млн 25 минг сўмни ташкил этди.
Шунингдек, 1 тонна ингичка тола навли пахта хом ашёсининг минимал нархи ҚҚС билан бирга 15 млн 125 минг сўмни ташкил этади.
Ушбу тавсия этилаётган минимал нархдан келиб чиққан ҳолда пахта хом ашёсини етиштирувчи ва уни қабул қилувчи субъектлар шартномавий муносабатлар доирасида нархларни мустақил равишда белгилайди.
Аввалроқ Ўзбекистонда пахта майдонлари учун субсидия ажратишнинг вақтинчалик тартиби белгилангани ҳақида хабар берилганди.
Изоҳ (0)