Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Сирдарё вилоятида қидирувга берилган автомашина қўлга олинди.

Сирдарё вилоят Давлат солиқ инспекцияси томонидан 2022 йил 11 апрелда қарздор «Қобил бобо» фермер хўжалигидан ундирувчи давлат фойдасига 10 358 284 сўм солиқ ва бошқа мажбурий тўловларни ундириш белгиланган.

Мазкур ижро ҳужжати Мажбурий ижро бюросининг Сирдарё туман бўлими иш юритувига келиб тушган. Солиқ қарзи вақтида тўланмагани сабабли, ижро иши доирасида қарздорга тегишли бўлган Lacetti автотранспорт воситасига нисбатан 2022 йил 11 апрелда қидирув эълон қилинган.

Олиб борилган қидирув ҳаракатлари давомида, қарздорга тегишли Lacetti русумли автотранспорт воситаси, бошқарманинг қидирув шўъбаси ходимлари ва Сирдарё вилоят ИИБ ЙҲХБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор қидирув тадбирида Гулистон шаҳридан ушланиб, ЙПХ масканига олиб борилди ҳамда қидирув ҳаракатлари тугатилди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Спорт
Мессининг “Барселона”га қайтиш эҳтимоли бор. Хави ва Лео доимий алоқада бўлиб турибди 
Маҳаллий
Фарғонада Қирғизистондан келтирилган психотроп моддалар савдоси билан шуғулланганлар ушланди
Маҳаллий
Қашқадарё вилоятида қурилган намунали уйлар қулаб тушиш арафасида экани айтилмоқда (видео)