Ижтимоий тармоқларда Тошкентда ЙПХ ходимини автомашина уриб юборгани ҳақида хабарлар тарқалмоқда. Тошкент шаҳар ИИББ ушбу ҳолат юзасидан маълумот берди.
20 апрель куни тахминан соат 10:40 ларда пойтахтнинг Мирзо Улуғбек тумани Абдулла Қодирий ва Маҳатма Ганди кўчалари чорраҳасида хизмат олиб бораётган Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ЙПХ инспектори Фарҳод Сайхаматовни фуқаро А.Т. бошқарувидаги Hyundai Sonata русумли автомашинада уриб юборган.
Натижада ЙПХ инспектори олган тан жароҳатлари билан шифохонага олиб борилган. Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Аввалроқ Сурхондарёда ЙПХ ходимини уриб, унга тан жароҳати етказган ҳайдовчига жиноят иши қўзғатилгани, Фарғонада маст ҳайдовчи ИИБ ходимларини ҳақорат қилиб, тан жароҳат етказгани тўғрисида хабар берилганди.
Изоҳ (0)