Самарқанд вилоятининг Тойлоқ туманида фермер хўжалиги ишчиси бир гектар ерни 50 минг долларга сотаётганда қўлга олинди. Бу ҳақда «Дарё»га ДХХнинг вилоят бошқармаси маълум қилди.
Таъкидланишича, ДХХнинг вилоят бошқармаси ҳамда вилоят департаменти ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тадбирда Тойлоқ туманида яшовчи, фермер хўжалиги ишчиси бўлган 30 ёшли У.С. фуқарога фермер хўжалигига тегишли бир гектар ер майдонини 50 минг долларга сотишга келишиб, сўралган пул маблағларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Ҳозирда ушбу шахсга нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддаси билан жиноят иши қўзғатилиши режалаштирилиб, суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга доир:
Изоҳ (0)