Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Футбол бўйича Италия А Сериясининг 27-туридан ўрин олган бир қатор ўйинлар 26 февраль, шанба куни бўлиб ўтди.

Фото: Getty Images

Фото: Getty Images

«Ювентус» «Эмполи» меҳмони бўлди. Учрашувнинг 33-дақиқасида Мойзе Кин ҳисобни очди. 39-дақиқада Симон Журковски мувозанатни тиклади. Биринчи бўлимнинг сўнгида Душан Влаҳович туринликларнинг иккинчи голини урди. Жамоалар танаффусга шу ҳисобда йўл олди.

66-дақиқада Душан Влаҳович дублни расмийлаштирди. 76-дақиқада эса Андреа ла Мантиа ҳисобни қисқартиришга муваффақ бўлди — 2:3.

Массимилиано Аллегри шогирдлари ушбу ғалабадан сўнг очколари сонини 50 тага етказди, жамоа мусобақа жадвалида тўртинчи ўринда бормоқда. «Эмполи» эса 31 очко билан 13-поғонадан жой олган.

А Серия

27-тур баҳслари

26 февраль, шанба

«Эмполи» — «Ювентус» 2:3

Голлар: 0:1 – 32 Кин, 1:1 – 39 Журковски, 1:2 – 45 Влаҳович, 1:3 – 66 Влаҳович, 2:3 – 76 ла Мантия.

«Эмполи»: Викарио, Стоянович (Ҳендерсон, 85), Луперто, Исмайли, Какаче (Паризи, 70), Бандинелли (Бенасси, 70), Байрами (Верре, 85), Журковски, Аслани, ди Франческо (ла Мантия, 70), Пинамонти.

«Ювентус»: Шенсни, Данило, Бонуччи, де Лигт, Пеллегрини, Куадрадо, Рабьо, Закария (Локателли, 37), Артур, Кин (Мората, 62), Влаҳович.

Огоҳлантиришлар: Исмайли (50), Паризи (73).

«Салернитана» — «Болонья» 1:1

Голлар: 0:1 – 43 Арнаутович, 1:1 – 72 Зортеа.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Ўзбекистон қонунчилигида 1 апрелдан нималар ўзгаради?
Дунё
Путин Россия ташқи сиёсатининг янги концепциясини тасдиқлади
Маҳаллий
Андижонда кредит маблағларини ўзлаштирган раҳбарларга жиноят иши қўзғатилди