Сўнгги янгиликлар Асосий янгиликлар Энг кўп ўқилган
Ўзб
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng

Daryo.uz Daryo.uz

  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
Сўнгги янгиликлар
    • USD 12190.01
    • RUB 126.91
    • EUR 12987.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Toshkentда
      +25°C
      • Andijon
      • Qarshi
      • Buxoro
      • Samarqand
      • Farg‘ona
      • Sirdaryo
      • Jizzax
      • Termiz
      • Namangan
      • Toshkent
      • Navoiy
      • Toshkent vil
      • Nukus
      • Urganch
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter

    Daryo logo white Daryo logo dark

    • Маҳаллий
      • Меҳридарё
      • Бошқалар
    • Марказий Осиё
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
      • Афгонистон
    • Дунё
    • Пул
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
      • Бизнес
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
    • Колумнистлар
    • Мультимедиа

    Daryo.uz Daryo.uz

    Маҳаллий

    Бухорода эр-хотин вафот этди. Улар ис газидан заҳарланган бўлиши мумкин

    22.12.2021, 13:20 21915

    Бухоро вилоятининг Вобкент туманида эр-хотин ўз уйида вафот этди, деб хабар бермоқда «Дарё» мухбири. Туман суд тиббий экспертиза экспертининг маълум қилишича, улар ис газидан заҳарланган бўлиши мумкин.

    Туманнинг «Чоргарон» маҳалласидаги Наймон қишлоғида яшовчи 47 ёшли Н.М. ҳамда 45 ёшли Д.Т.да биологик ўлим 20 декабрь куни тахминан соат 09:30 ларда қайд этилган.

    «Биз етиб боргунга қадар уларнинг вафот этганига қарийб 6 соат бўлгани аниқланди. Уларнинг таналари қотиб қолган аҳволда эди. Биринчи ўрганув манбасига кўра, эр-хотин ис газидан заҳарланган. Бироқ бу ҳали якуний хулоса, дегани эмас. Айни пайтда экспертиза ҳаракатлари давом эттирилмоқда», — дейди Вобкент туман суд тиббий экспертиза эксперти.

    Маҳалла фуқаролар йиғини раиси Раҳима Акрамованинг билдиришича, марҳум фуқароларнинг 3 нафар ўғли бўлиб, улар уйда ёш келини ҳамда кенжа ўғли билан қолган бўлган.

    «Келинчак аввалига эрталабки нонуштадан кейин орадан 2-3 соат вақт ўтса-да, қайнона-қайнотасини дам оляпти, деб ўйлаган ва уларни безовта қилишга тортинган. Бироқ 4-5 соат ўтса-да, улар уйдан чиқмаган. Келинчак қайнонасининг қўл телефонига бир неча марта қўнғироқ қилган. Бироқ қўнғироқлар жавобсиз қолган. У қайнукасига ўзига ноқулай бўлаётгани, ота-онасидан бир хабар олишини сўраган. Минг афсуски, кенжа ўғил ота-онасининг аллақачон вафот этганига гувоҳ бўлган», — деди Раҳима Акрамова.

    Айни пайтда туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.

    Бундан аввал Самарқанд вилоятининг Иштихон туманидаги хонадонда номаълум моддадан заҳарланган фуқаро жасади топилганди. Дастлабки суриштирувда мазкур хонада кўмирнинг чала ёнишидан эҳтиётсизлик билан фойдаланилгани аниқланган.

    Вилоятнинг Паст Дарғом туманидаги корхоналардан бирига ўрнатилган контейнер ичида икки ишчининг жасади номаълум моддадан заҳарланиш аломатлари билан топилганди. Кейинчалик улар ис газидан заҳарланиб, вафот этгани маълум бўлган.

    Фарғонадаги боғчадан эса мавсумий ўт ёқувчи вазифасида ишловчи кишининг жасади топилганди. Суд тиббий экспертизанинг дастлабки хулосасига кўра, ис газидан заҳарланган деб бирламчи хулоса берилган.

    Мавзуга доир: Ўзбекистонда 2021 йил бошидан буён ис газидан заҳарланиш ва газ портлашидан вафот этганлар сони маълум қилинди

    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Яккабоғда кафел, Миришкорда трансформатор ишлаб чиқарилади: Хитой тадбиркорлари Қашқадарёга 350 млн доллардан ортиқ маблағ киритадиган бўлди 

    Бугун, 15:54

    Туркманистонда Мустақиллик байрами муносабати билан 1 180 нафар маҳкум афв этилди

    Бугун, 15:39

    Ханчжоу—2022. Бокс бўйича Ўзбекистон терма аъзоларининг илк босқичдаги рақиблари номи маълум бўлди

    Бугун, 15:28

    “Касалланган болаларнинг 143 нафари тузалган”. Вазир ўринбосари Намангандаги заҳарланган болалар сонига аниқлик киритди

    Бугун, 15:27

    Россия ва Украинада бўлиб турган Ўзбекистон фуқаролари ҳарбий ҳаракатларда иштирок этмасликка чақирилди

    Бугун, 15:16

    Суриядаги террорчилик ташкилотига қўшилган ўзбекистонлик эркак 9 йилга қамалди

    Бугун, 14:29

    Ҳиндистон Прагян Ой ровери билан алоқани йўқотди

    Бугун, 14:14

    “Дори воситалари ёки овқатдан заҳарланиш эмас” — Элмира Боситхонова Чустдаги воқеа ҳақида

    Бугун, 13:56

    Тайвандаги фабрикада ёнғин чиқиб, беш киши ҳалок бўлди

    Бугун, 13:07

    Туркияда ўзбекистонлик аёл бўғизлаб ўлдирилди (видео)

    Бугун, 12:45

    Тавсия этамиз

    “Касалланган болаларнинг 143 нафари тузалган”. Вазир ўринбосари Намангандаги заҳарланган болалар сонига аниқлик киритди

    15:00 / 23.09.2023

    Бош вазир истеъфосини талаб қилаётганлар, сотувга чиққан iPhone 15, АҚШга келаётган рекорд даражадаги мигрантлар — 22 сентябрь суратлари

    22:00 / 22.09.2023

    “Док-1 Макс” иши: 33 минг доллар олди-бердисида воситачилик қилгани айтилган айбланувчига қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланди

    15:00 / 22.09.2023

    Намангандаги болаларнинг оммавий заҳарланиши Соғлиқни сақлаш вазири назоратида экани маълум қилинди

    07:00 / 22.09.2023

    МОЛИЯ

    Пул

    “Олтин васвасаси”: Нима учун Марказий Осиё давлатлари олтинга пул тикмоқда?

    17:00 / 22.09.2023

    Олтинга инвестиция киритиш ишончлими?

    20:00 / 21.09.2023

    Ўзбекистон уран қазиб олиш бўйича дунёда 5-ўринда. Асосий кўрсаткичлар

    16:00 / 15.09.2023

    Меҳнат дафтарчаси йўқолса, қандай қилиб пенсияга чиқиш мумкинлиги тушунтирилди

    14:00 / 09.09.2023

    Кўп ўқилганлар

    Саратонни енгган, лифтда кўзи ёриган ва оғир дардга чалинган турмуш ўртоғини парваришлаётган Саида Раметова 66 ёшда (фото, видео)

    13:00 / 22.09.2023

    Чустдаги болалар заҳарланиши бўйича Бош прокуратура жамоатчиликдан тасдиқланмаган хабарларни тарқатмасликни сўради 

    01:00 / 22.09.2023

    Чустда болаларнинг оммавий заҳарланиши ортидан соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Элмира Боситхонова ишдан олингани ҳақидаги хабарлар юзасидан изоҳ берилди

    13:00 / 22.09.2023

    Украина Россиянинг ўта “нозик” жойига зарба берди — Британия разведкаси 

    18:00 / 22.09.2023

    Украина Қуролли кучлари Россиянинг асосий мудофаа чизиғини ёриб ўтди — WSJ

    19:00 / 22.09.2023
    About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2023

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    Нимани қидирамиз?