• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +31°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Спорт

    Белграддаги яна бир омадсиз кун, номаълум муддатга сафдан чиққан Месси ва кетма-кет 2 марта тенгсиз деб топилган Роналду. Энг сўнгги спорт янгиликлари

    Дунё ва ўзбек спортига оид 2 ноябрь кунининг энг муҳим хабарлари дайжести билан танишинг.

    Ўзбекистон

    Ўзбекистон U-21 терма жамоаси Осиё Кубоги саралашини ғалаба билан якунлади

    Фото: ЎФА

    Ўзбекистон U-21 терма жамоаси U-23 Осиё Кубоги—2022 саралаш босқичининг сўнгги ўйинида Кувайт U-23 ни 5:1 ҳисобида мағлубиятга учратди ва гуруҳда биринчи ўринни эгаллади.

    Эслатиб ўтамиз, Осиё Кубоги—2022 мусобақаси Ўзбекистонда бўлиб ўтади. Шу сабаб Темур Кападзе жамоасининг ушбу саралаш босқичидаги натижаси Ўзбекистоннинг Осиё Кубогидаги иштирокига таъсир қилмайди.

    Жаҳон чемпионати билан хайрлашган ўзбекистонлик боксчилар сони 10 нафарга етди

    Сербиянинг Белград шаҳрида бокс бўйича Жаҳон чемпионатининг 2 ноябрь кунги баҳслари ўтказилмоқда.

    Нодиржон Мирзаҳмедов қозоғистонлик Темиртас Жуссуповга енгилиб, мусобақа билан хайрлашди. Саиджамшид эса Жаъфаров таиландлик рақибига имкониятни бой бериб, ЖЧни тарк этди. Шунингдек, Ўзбекистон терма жамоасининг мусобақадаги байроқдори Лазизжон Муллажонов ҳам мундиалдаги иштирокини якунлади, у арманистонлик рақибига енгилди.

    Лазизбек Муллажонов арманистонлик Давид Чалоянга мағлуб бўлди

    Лазизбек Муллажонов арманистонлик Давид Чалоянга мағлуб бўлди
    Фото: Бокс федерацияси матбуот хизмати

    Шу тариқа ЖЧ—2021 ни тарк этган ўзбекистонлик боксчилар сони 10 нафарга етди. Ҳозирда фақат ярим финалга йўл олган Абдумалик Ҳалоковда медални қўл киритиш имконияти бор.

    2 ноябрь куни яна икки нафар ўзбекистонлик боксчи ўз жангини ўтказади.

    • -63,5 кг: Мужибилло Турсунов — Энди Круз (Куба) – 22:55 дан кейин;
    • -92 кг: Мадиёр Саидраҳимов — Льюис Уильямс (Англия) – 00:40 дан сўнг.

    Жаҳон

    Антонио Конте — «Тоттенҳэм» бош мураббийи

    Фото: «Тоттенҳэм»

    Антонио Конте расман «Тоттенҳэм»нинг янги бош мураббийи этиб тайинланди.

    Лондон клуби италиялик мутахассис билан 2023 йилга қадар мўлжалланган шартнома имзолаган. Шунингдек, шартномада келишувни узайтириш шарти ҳам кўзда тутилган.

    Конте ушбу лавозимда Нуну Эшпириту Сантунинг ўрнини эгаллайди. Аввалроқ Контенинг «Тоттенҳэм»даги йиллик маоши йилига 18,3 миллион еврони ташкил қилиши ҳақида хабар берилганди.

    Месси номаълум муддатга сафдан чиқди

    Фото: Twitter

    «ПСЖ» ҳужумчиси Лионель Месси тиззасидан олган жароҳати туфайли номаълум муддатга сафдан чиқди.

    Infobae хабарига кўра, аргентиналик футболчи Париж клубининг бўлажак бир нечта ўйинларини ўтказиб юборади. У ушбу жароҳатини сентябрь ойида, Аргентина терма жамоаси сафида Венесуэлага қарши ўйинда (3:1) олган.

    Мессини ўшандан кейин оғриқлар безовта қилиб келган. Тикланиш бироз вақт талаб қилиши мумкин. 34 ёшли футболчи Мадриддаги клиникалардан бирида реабилитация курсини ўтишни режалаштирган.

    Шунингдек, Месси 3 ноябрь куни Чемпионлар Лигаси доирасида бўлиб ўтадиган «Лейпциг»га қарши ўйинда ҳам жамоасига ёрдам бера олмайди.

    Агуэро юрагидаги муаммо сабаб камида 3 ой давомида майдонга туша олмайди

    Фото: Twitter

    «Барселона» ҳужумчи Серхио Агуэронинг соғлиғи борасида баёнот берди.

    Каталония клуби матбуот хизмати хабарига кўра, аргентиналик футболчи юраги билан боғлиқ муаммолардан сўнг камида 3 ой давомида майдонга туша олмайди.

    Таъкидланишича, Агуэро тиббий кўрикдан ўтган, даволаш методикалари тикланиш темпига қараб олиб борилади.

    33 ёшли ҳужумчи Ла Лига 12-тури доирасидаги «Алавес»га қарши ўйиннинг (1:1) 41-дақиқасида кўкрак қафасидаги оғриқ ва енгил тахикардия туфайли майдонни эрта тарк этганди. Унинг бир неча кун давомида шифохонада шифокорлар назоратида бўлгани таъкидланмоқда.

    «Реал» Винисиус Жуниорнинг маошини 10 миллион еврога оширмоқчи

    Фото: Getty Images

    «Реал» ярим ҳимоячи Винисиус Жуниор билан янги шартнома имзоламоқчи.

    Marca нашрига кўра, мадридликлар бразилиялик футболчи билан 2024 йилга қадар мўлжалланган шартномани узайтириш ниятида. Ўз навбатида янги шартномага кўра футболчининг маоши ҳам сезиларли даражада оширилади.

    Айни дамда Винисиус жамоанинг энг кам маош оладиган футболчиларидан бири саналади. Унинг маоши солиқларгача йилига 3,5 млн еврони ташкил қилади. Янги шартномадан кейин эса ҳужумкор ярим ҳимоячининг йиллик маоши 10 миллион еврога кўтарилиши айтилмоқда.

    Роналду кетма-кет иккинчи марта «Манчестер Юнайтед»да ой футболчиси бўлди

    Фото: Twitter

    «Манчестер Юнайтед» ҳужумчиси Криштиану Роналду жамоанинг октябрь ойидаги энг яхши футболчиси деб топилди.

    36 ёшли ҳужумчи мухлисларнинг 57% овозини қўлга киритди. Иккинчи ўринни дарвозабон Давид Де Хеа, учинчи ўринни эса ҳужумчи Маркус Рэшфорд эгаллаган.

    Роналду октябрь ойида «Манчестер Юнайтед» таркибида бешта ўйинда майдонга тушиб, иккита гол урди ва битта голли узатмани амалга оширди. Қайд этиш лозим, Криштиану сентбар ойида ҳам мазкур совринни қўлга киритганди.

    Блаттер ва Платини 2 миллион долларни ўзлаштирганликда айбланмоқда

    Фото: Google Images

    Швейцария Бош прокуратураси ФИФА собиқ президенти Йозеф Блаттер ва УЕФА собиқ президенти Мишел Платинини фирибгарликда айбламоқда.

    «Бош прокуратура Йозеф Блаттерни фирибгарлик, пул маблағларини ўзлаштириш ва ҳужжатларни қалбакилаштиришда айблайди.

    Мишел Платини фирибгарликда, шунингдек, маблағларни ўзлаштириш ва ҳужжатларни қалбакилаштиришда иштирок этганликда гумонланмоқда», — дейилади хабарда.

    Хабар қилинишича, собиқ футбол амалдорлари 2 миллион Швейцария франкини (2,19 миллион доллар) ўзлаштиришда айбланмоқда.

    Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!

    02.11.2021, 22:14   Изоҳ (0)   32631
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    ЖЧ—2021. Лазизбек Муллажонов чорак финалда арманистонлик боксчига ютқазди ва мусобақани тарк этди

    02.11.2021, 20:33

    ЖЧ—2021. Саиджамшид Жаъфаров таиландлик боксчига имкониятни бой бериб, мусобақа билан хайрлашди

    02.11.2021, 19:38

    ЖЧ—2021. Абдумалик Ҳалоков россиялик боксчидан устун келди ва камида бронза медалини нақд қилиб қўйди

    02.11.2021, 18:15

    ЖЧ—2021. Нодиржон Мирзаҳмедов қозоғистонлик рақибига енгилиб, мусобақа билан хайрлашди

    02.11.2021, 17:29

    U-23 Осиё Кубоги—2022 саралаши. Ўзбекистон 6 та гол урилган ўйинда Кувайтни тор-мор келтирди

    02.11.2021, 17:18

    Отабек Умаров МДҲ, Болтиқбўйи ва Грузия МОҚ раҳбарлари форумида қатнашди (фото)

    02.11.2021, 16:29
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    Суғурта соҳасидаги узоқ кутилган ислоҳотлар: манфаатлар қонун ҳимоясида 


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди

     

    Тавсия этамиз

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
    Audio Icon

    Андижонча ҳотамтойлик: “Дунё садолари”га сарфланаётган миллиардлар ва шубҳали шартномалар

    24 июл, 21:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Манчестер Сити” футболчиси “Галатасарой”га ўтадиган бўлди

    Спорт | 2 август, 18:55

    Жеймс Кемерон “Аватар” фильми асосида анимацион сериал суратга олади

    Кино | 2 август, 18:50

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    Дунё | 2 август, 18:35

    Ўзбекистон фуқаролари қайси давлатларга визасиз кира олиши маълум қилинди

    Ўзбекистон | 2 август, 18:02

    Индонезияда Левотоби Лаки Лаки вулқони отилди (видео)

    Дунё | 2 август, 17:55

    Саудия клуби “Ливерпуль” ҳужумчиси учун курашда етакчига айланиб олди

    Спорт | 2 август, 17:50

    Титанлар, ўлим илоҳлари ва алкимё ҳақида: энг машҳур япон анимелари

    Кино | 2 август, 17:35

    “Одам IMEI қонуни”. Жамоатчилик фаоллари хориждан қайтганларни ОИВ тестдан мажбурий ўтказишга оид янги қонунга қандай муносабатда?

    Ўзбекистон | 2 август, 17:20
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.