2021 йилнинг 21 июль куни Луизиана штати, Янги Орлеан шаҳридаги Бейонсе ва унинг турмуш ўртоғи Jay-Z’га тегишли уйда ёнғин содир бўлди.
Оммавий ахборот воситаларининг хабар беришича, маҳаллий ёнғин хавфсизлиги пунктига бу ҳақдаги сигнал маҳаллий вақт билан кечки соат 18:15 да етиб келган. Воқеа жойига зудлик билан 22 нафар ўт ўчирувчи етиб борганидан 2 соат ўтиб, ёнғинга барҳам берилган. Маълум қилинишича, бинога унча кўп зарар етмаган. Ўз вақтида огоҳлантириш берган сифатли ёнғин сигнализацияси бу борада муҳим рол ўйнаган.
«Агар қутқарувчилар ўз вақтида етиб келмаганида ҳаммаси бошқача бўлиши мумкин эди. Бу тарихий уй», – деган ўт ўчириш хизмати ходими.
Жараёнда жабр кўрганлар йўқ. Ёнғин сабаблари аниқлаштирилмоқда, лекин WГНО каналида берилган маълумотларда ўт чиқишидан аввал уй ҳудудида шубҳали кимса юргани ҳақида аноним хабар келиб тушгани айтилади.
1927 йилда Вестминстер пресвитериан черкови услубида қурилган мазкур уй олтита ётоқхона, ҳовуз, лифт ва спа-салонини ўз ичига олади. Майдони 1,2 минг квадрат метрни ташкил қиладиган турар жой тахминан 2,4 миллион долларга баҳоланади.
Машҳур жуфтлик асосий вақтини Лос-Анжелесдаги 90 миллион долларлик уйида ўтказади.
Мавзуга доир:
- «Титаник» ва «Аватар» фильмлари режиссёри Жеймс Кемероннинг 25 миллион долларлик уйига саёҳат (фото)
- Фото: Дунёдаги энг бадавлат инсон — Жефф Безоснинг Манҳеттендаги кошонасига саёҳат
- Фотожамланма: Бритни Спирснинг итальянча услубдаги ҳашаматли вилласи
- Женнифер Лопес ва Алекс Родригеснинг Майамидаги 40 млн долларлик янги вилласига саёҳат (фото)
- Рън’Б қироличаси, 2019 йилнинг энг бадавлат хонандаси Рианнанинг океан соҳилидаги уйига саёҳат (фото)
Изоҳ (0)