• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +21°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Қонунчилик палатаси депутатлари иқтисодчининг энергетика соҳасида ислоҳотлар қачон бошланиши ҳақидаги саволини танқид қилди

    Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари иқтисодчи Юлий Юсуповнинг энергетика сектори ислоҳотларига оид фикрларини танқид остига олди, деб хабар беради «Gazeta.uz».

    Фото: Олий Мажлис Қонунчилик палатаси матбуот хизмати

    Фото: Олий Мажлис Қонунчилик палатаси матбуот хизмати

    Юлий Юсупов Facebook’даги саҳифасида энергетика секторида ислоҳотлар қачон бошланишига оид савол билан юзланиб, соҳада ўзгариш қилиш зарур бўлган таклифларни билдирган. Эркин энергия таъминоти бозорини яратиш, электр энергия импортини либераллаштириш, электр станцияларини хусусийлаштириш, электр ва газ чакана савдосида рақобатни кучайтириш ва бошқалар шулар жумласидан.

    Мазкур постга қуйи палата депутати Нодир Жумаев муносабат билдирди. Унинг фикрлари палата расмий сайтида «Таҳлилсиз танқид — чангга қурилган қаср кабидир!» сарлавҳаси остида эълон қилинган.

    Фото: «Gazeta.uz»

    Фото: «Gazeta.uz»

    «Унинг (Юлий Юсуповнинг — таҳр.) фикрлари ва таклифларини ўқиб, киши таажжубга тушади. Гўёки, соҳада ҳеч қандай ислоҳотлар амалга оширилмаётгандек. Ёки бўлмаса, 4 йил олдинги энергия таъминоти билан боғлиқ ҳақиқий ҳолатни билмагандек», — дея таъкидлаган депутат.

    Нодир Жумаев 2021 йил 12 февраль куни жамоатчилик муҳокамаси учун эълон қилинган «Электр энергетикаси соҳасини ислоҳ қилишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида»ги Президенти қарори лойиҳасига эътибор қаратган. Мазкур ҳужжат билан қуйидаги вазифаларни ўзида акс эттирган Ўзбекистон энергетика бозори регулятори ташкил этилиши белгиланмоқда:

    • энергетика соҳасида давлат улушини камайтириш, хусусий инвестицияларни жалб қилиш учун қулай шарт-шароитлар яратилишини таъминлаш ҳамда электр энергиясини якуний истеъмолчиларга етказиб бериш нархларининг асоссиз ошишининг олдини олиш;
    • энергетика соҳасида рақобатли бозорни шакллантиришни ташкиллаштириш;
    • электр энергияси тарифларини шакллантиришда аҳолининг кам таъминланган ва ҳимояга муҳтож қатламларини ижтимоий ҳимоя қилишга оид нормаларни жорий этиш;
    • халқаро бизнес амалиётига мувофиқ, табиий ва суюлтирилган газ савдосини эркинлаштириш ва хизматлар сифатини яхшилаш.
    Эслатиб ўтамиз, мазкур ҳужжат ҳозирча қабул қилинмаган.

    «Умуман олганда, энергия ресурслари ва ундан фойдаланиш билан боғлиқ муаммоларнинг тизимли равишда ўз ечимини топаётганини барчамиз ўз ҳаётимизда кўриб, гувоҳи бўляпмиз. Бундан 4−5 йил олдин мамлакатимизнинг деярли барча ҳудудларида соатлаб, жадвал асосида электр энергиясидан узиб қўйилишига деярли барҳам берилди», — дейди депутат. Унинг қўшимча қилишича, мамлакатда «истеъмол қилинган энергия учун тўловнинг замонавий ва шаффоф тизими йўлга қўйилган».

    Маълумот ўрнида, Ўзбекистонда аномал иссиқ об-ҳаво (3−7 июнь) кузатилиши билан бир вақтда ижтимоий тармоқларда электр узилишлари ҳақида хабарлар тез-тез тарқалиб турди. Умумий овқатланиш соҳасидаги айрим тадбиркорлар электр узилиши сабаб маҳсулотларнинг бузилиб қолаётганини ҳам маълум қилди. Энергетика вазирлиги эса электр тармоғидаги узилишлар 1−3 июнь кунлари кучли шамоллар, шунингдек, ҳароратнинг сезиларли даражада ошиши туфайли электр энергияси истеъмолининг кескин ошиши билан боғлиқлигини қайд этди.

    «Жорий узилишлар — узоқ йиллар давомида тўпланиб қолган муаммоларнинг оқибатидир. Кўрилаётган чора-тадбирлар соҳада яқин вақтлар ичида ўзининг ижобий самараларини беради, албатта», — дейди Нодир Жумаев.

    Энергетика соҳасидаги ислоҳотлар борасида қуйи палата депутати Фарҳод Зайниев ҳам ўз фикрларини билдирган.

    Фото: «Gazeta.uz»

    Фото: «Gazeta.uz»

    «Энергетикани ривожлантиришга доир жамоатчилик фикрини фуқароларнинг энергия таъминоти муаммоларининг ўткирлиги ва долзарблиги ҳақидаги тасаввурлари шакллантиради. Шу билан бирга, баъзи фуқаролар энергия танқислиги муаммоси ҳақида шунчалик ‘ташвишдалигидан’ ўзининг юзаки ҳукмларига асосланиб фикр юритишга ҳаракат қилишмоқда», — деган у.

    «Электр энергиямиз тизими асосан ўтган асрда қурилган, амалда модернизация қилинмаган иссиқлик электр станцияларидан иборат эканлигини инобатга олсак, энергия тақчиллиги муаммоси узоқ вақт мавжуд бўлганлиги сир эмас. Бугунги кунга келиб иссиқлик электр станцияларининг ишлаб чиқариш қуввати ўрнатилганларнинг тахминан 60 фоизини ташки қилади. Шу билан бирга, аҳоли ва тадбиркорлик субъектларининг сони ортиши туфайли энергия истеъмоли барқарор ўсиб бормоқда», — дея маълум қилади депутат.

    Депутат келтирган маълумотларга кўра, бугунги кунга келиб, Ўзбекистонда йиллик электр энергия ишлаб чиқариш ҳажми 68,5 миллиард киловатт/соатни, талаб эса 71 миллиард киловатт/соатни ташкил этади. Камомад қўшни давлатлардан импорт ҳисобига қопланади. У ўтган 3−4 йил мобайнида энергетика соҳасидаги вазият «сезиларли даражада яхшиланганини» қўшимча қилган.

    «Агар 2018 йилда электр энергиясини ишлаб чиқариш 62,8 миллиард киловатт/соатни ташкил қилган бўлса, 2020 йилга келиб мавжуд тизимлар қувватини модернизация қилиш ва қувватини ошириш туфайли 68,5 миллиард киловатт/соатга ортди», — дея таъкидлади Фарҳод Зайниев.

    «Бир неча йил аввал, айниқса, ҳудудларда энг долзарб муаммолардан бири электр энергияси тақчиллиги ва етишмаслиги бўлгани барчамизни ёдимизда. Электр энергиясини бутун йил давомида, баъзан бир неча суткагача ўчиришар эди. Бунақа шароитда инвестицияларни жалб қилиш у ёқда турсин, тадбиркорликни ривожлантириш масаласи ҳақида гап бўлиши ҳам мумкин эмас эди. Ҳозир бундай муаммолар йўқ, мамлакатнинг энг чекка ҳудудлари ҳам электр энергияси таъминланмоқда», — дейди депутат.

    Шунга қарамасдан, у «баъзи муаммолар тезда ҳал қилинмаётгани ва бугунги кунда электр энергияси таъминотида кичик узилишлар мавжуд»лигини тан олган.

    «Мен электр энергияси таъминоти сифати билан боғлиқ вазият динамикаси ва ҳукуматнинг энергетика секторида олиб бораётган ислоҳотларининг шаффофлиги мазкур соҳа барқарор яхшиланаётганидан далолат беради, деб ҳисоблайман», — дея якунлади Фарҳод Зайниев.

    Президент Шавкат Мирзиёев 2020 йил 29 декабрь куни парламентга қилган мурожаатида 2021 йилда Ўзбекистонда давлат ва хусусий электр станциялари ва истеъмолчилар иштирокида улгуржи электр энергияси бозорини шакллантириш, шунингдек, суюлтирилган газ олиб кириш бўйича табиий газ таъминоти ва божлар монополиясини бекор қилиш бошланишини маълум қилган эди.

    Мавзуга доир: Шавкат Мирзиёев 2021–2022 йилларда электр энергияси тарифларини оширмаслик бўйича топшириқ берди

    10.06.2021, 20:11   Изоҳ (0)   16802
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    «Халқаро тадбирларда Ўзбекистон вакиллари фойдаланадиган ашёлар нуфузга лойиқ даражада бўлиши шарт». Мудофаа вазирлиги «15 млн сўмлик ручкалар» хариди бўйича изоҳ

    10.06.2021, 19:21

    Жиззахда юк ортиш талабларини бузган ҳайдовчилар норозилик билдириб, халқаро йўлни тўсиб қўйди (видео)

    10.06.2021, 18:56

    Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасида 35 та ҳужжат имзоланди

    10.06.2021, 18:32

    Шавкат Мирзиёев ва Эмомали Раҳмон Самарқанд ва Хатлон вилоятларида қурилган ижтимоий объектларни очилиш маросимида иштирок этди

    10.06.2021, 18:08

    Вояга етмаган қизни зўрлаганликда айбдор деб топилган Жасур Умиров қамоқдан чиқди (видео)

    10.06.2021, 17:47

    Тошкентда ўтган 5 ойда автобуслар иштирокида 35 та ЙТҲ содир этилган

    10.06.2021, 17:35
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    NASA ҳамкорлигида яратилган сунъий интеллект Қуёшдаги чақнашларни 2 соат олдин прогноз қила олади

    Дунё | 23 август, 22:50

    “АҚШ босимига қарши бирдаммиз”: Хитой Ҳиндистонни қўллаб-қувватлади

    Дунё | 23 август, 22:10

    Суперлига. “Насаф” “Сурхон”дан устун келди, “ОКМК” “Хоразм” дарвозасига 3 та гол киритди

    Спорт | 23 август, 21:50

    Хитойда кўприк қулаши оқибатида 12 нафар ишчи ҳалок бўлди (видео)

    Дунё | 23 август, 21:35

    Рауф Парфи, Муҳаммад Юсуф ва бошқа марҳум ижодкорлар орденлар билан мукофотланди

    Ўзбекистон | 23 август, 21:11

    Муфтий Нуриддин Холиқназаров “Олий даражали имом Бухорий” ордени билан тақдирланди

    Ўзбекистон | 23 август, 20:46

    Испаниядаги пляжлар заҳарли ва ноёб шиллиққурт сабаб ёпилди

    Дунё | 23 август, 20:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.