Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Қашқадарё вилоятининг Деҳқонобод туманида Nexia-3 ҳайдовчиси 10 ёшли болани уриб юборди. Бола шифохонада вафот этди. Бу ҳақда «Дарё»га туман ИИБ, йўл ҳаракати хавфсизлиги бўлими бошлиғи Баҳром Назаров хабар берди.

Фото: Деҳқонобод туман ИИБ

Фото: Деҳқонобод туман ИИБ

Маълум бўлишича, ЙТҲ 2021 йилнинг 7 июнь куни соат, тахминан, 20:30—21:00 оралиғида содир бўлган.

Таъкидланишича, Деҳқонобод туманининг Чучуқудуқ қишлоғида яшовчи, Деҳқонобод калий заводида фаолият юритувчи 1982 йилда туғилган Р.Б. бошқарувчидаги Nexia-3 автомобилида туманнинг «Бўстон» маҳалласи ҳудудидан ўтувчи М39 халқаро автомобиль йўлининг 1288-километрида катта тезликда ҳаракатланиб келиб, 10 ёшли болани уриб юборган.

Фото: Деҳқонобод туман ИИБ

Фото: Деҳқонобод туман ИИБ

«Ачинарлиси, 10 ёшли бола кеч соат 20:30 дан кейин халқаро автомобиль йўлида қаровсиз, ёлғиз ўзи юрган. Nexia-3 ҳайдовчиси ҳам юқори тезликда ҳаракатланиб келиб, кўча юзида ўйнаб юрган болани уриб юборган. Оқибатда бола шу кўнгилсиз воқеа сабаб шифохонада вафот этди», — дейди Баҳром Назаров.

Баҳром Назаровнинг қўшимча қилишича, ЙТҲ ҳақида туман ИИБ навбатчилик қисмига хабар берган туман марказий шифохона ҳамширасининг айтишича, болага зудлик билан тез тиббий ёрдам кўрсатилган. Бироқ боланинг ҳаётини сақлаб қолишнинг имкони бўлмаган.

Фото: Деҳқонобод туман ИИБ

Фото: Деҳқонобод туман ИИБ

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қашқадарёда Damas ва Lacetti иштирокида содир бўлган ЙТҲ оқибатида ота-бола ҳалок бўлгани, Тошкентда 3 машина иштирокида юз берган ЙТҲда 5 киши жароҳат олгани хабар берилган эди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Оммавий савдолар орқали тўлиқлигича сотиладиган корхоналар рўйхати тасдиқланди
Маҳаллий
“Ўзсаноатқурилишбанк” капиталига 125 миллион доллар, “Асакабанк”ка 100 миллион доллар жалб этилади
Дунё
Европа Иттифоқининг санкциялар бўйича махсус вакили Ўзбекистонга келмоқчи