• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +27°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзбекистон 103 млн долларлик маҳсулотларни офшор ҳудудларга пул ўтказиш орқали импорт қилган

    Январь—апрель ойларида Ўзбекистон корхоналари томонидан офшор ҳудудларга тўловларни амалга оширган ҳолда 103 миллион долларлик маҳсулот импорт қилинди. Бу экспорт ва инвестицияларни ривожлантириш бўйича ҳукумат комиссиясининг 7 майдаги 30-сонли баённомасидан келиб чиқади, деб хабар бермоқда «Gazeta.uz».

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Масалан, «Ўзмонтажмахсусқурилиш» АК томонидан 12 миллион долларлик ярим тайёр темир маҳсулотларини импорт қилиш учун Гонконгга, «Ўзелтехсаноат» уюшмаси корхоналари (ассоциация аъзолари рўйхати) томонидан 5 миллион долларлик суюқ кристал модуллар, музлаткичлар учун компрессорлар, элеватор ва конвеерлар каби маҳсулотларни импорт қилиш учун Гонконг, Кипр ва Виржин оролларига, «Ўзсаноатқурилишматериаллари» уюшмаси корхоналари томонидан 2 миллион долларлик қадоқлаш машиналари, нефть ва фольга маҳсулотларини импорт қилиш учун Британ ҳудудлари, Маршалл ва Виржин ороллари, Гонконг, Гибралтар каби офшор ҳудудларга тўловлар амалга оширилган.

    Ҳудудий корхоналар томонидан офшор ҳудудларга пул ўтказиш орқали амалга оширилган импорт ҳажмларининг асосий улуши Тошкент шаҳри (33 миллион доллар), Фарғона (23 миллион доллар), Наманган (6 миллион доллар) ва Сурхондарё (4 миллион доллар) вилоятларига тўғри келиб, дори воситалари, махсус техникалар, асбоб-ускуналар, нефть маҳсулотларини импорт қилиш учун Гонгконг, Кипр, Маршал ва Багам ороллари, Британ ҳудудлари, Мальта, Гибралтар, Лихтенштейн каби офшор ҳудудларга тўловлар амалга оширилган.

    Ҳужжатда таъкидланишича, «Ўзмонтажмахсусқурилиш» АК, «Ўзелтехсаноат» ва «Ўзсаноатқурилишматериаллари» раҳбарларининг ўринбосарлари, шунингдек, Тошкент, Фарғона ва Сурхондарё вилоятлари ҳокимларининг ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш ва саноатдаги кооперацияни кенгайтириш бўйича ёрдамчилари ҳисобот даврида офшор ҳудудларга пул ўтказиш орқали амалга оширилган импорт ҳажмларининг кескин ошиб кетишига йўл қўйган. Агар улар биринчи ярим йилликда камчиликларни бартараф этмаса, ўз лавозимларидан озод этилиши ҳақида огоҳлантирилган.

    Давлат солиқ қўмитаси ва Марказий банк бир ҳафта муддатда импорт шартномалари бўйича пул ўтказмаларини назорат қилишни ва офшор ҳудудларга пул ўтказмаларини олдини олиш мақсадида импортни амалга оширилишининг очиқлик, шаффофлик механизмларини ишлаб чиқиб, Вазирлар Маҳкамасига аниқ таклиф киритишлари керак.

    2019 йилнинг ноябрь ойида Давлат солиқ қўмитаси валюта чиқиб кетиши ва муддати ўтган дебитор қарздорлик ўсиши шубҳали офшор ҳудудларга пул ўтказмалари юборилиши билан боғлиқ эканлигини маълум қилган эди.

    2020 йил октябрь ойида Давлат солиқ қўмитаси ва Ўзбекистон Марказий банки мониторинг қилиниши керак бўлган валюта операциялари қилинадиган офшор ҳудудлар рўйхатини кенгайтирган эди.

    Жаҳон тажрибасида офшор схемалар

    Юқорида келтирилган ҳолатларда офшор ҳудудларга пул ўтказмалари қандай мақсадда юборилганлиги ҳақида маълумот берилмаган. Лекин жаҳон тажрибасида офшор ҳудудли савдо схемаларидан валюта қонунчилигини айланиб ўтиш ва даромад солиғи ҳамда билвосита солиқларни (акциз ва божхона тўлови) пасайтириш мақсадида фойдаланилади. Мисол — ўртакаш компания билан импорт қилиш схемаси. Хорижий компания резидент компанияга товарни тўғридан-тўғри равишда жаҳон бозоридаги нархларда етказади.

    Схемаларни қўллашдан мақсад қийин етказиб бериш йўлларидан фойдаланишда эмас, балки пул айланмаларининг ҳаракатини тўғри тақсимлашдир. Хорижий компания товар учун офшор компанияга тўловни солиқ бандаргоҳида амалга оширади. Бу мамлакатда халқаро савдодан олинган даромад солиққа тортилмайди ва каттароқ миқдорда бўлади. Кейинги босқичда офшор компания резидент импорт қилувчи компанияга товарлар учун тўловни амалга оширади.

    Нарх тартибга солинади ҳамда бевосита солиқлар (даромад солиғи) ва билвосита солиқларга (ҚҚС, божхона тўловлари ва акциз) бўлган харажатларни ҳисобга олган ҳолда белгиланади. Нарх солиқ солиш базасига таъсир ўтказади ва бу схемани қўллашдан мақсад солиқларни камайтиришдир. Тўғри ҳисоб-китоб қилинса, импорт қилувчи камроқ солиқ тўлайди.

    21.05.2021, 12:10   Изоҳ (0)   65871
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистондаги тижорат банкларида доллар курси 10 650 сўмга қадар кўтарилди

    21.05.2021, 11:27

    Тошкентда кучли шамол ерусти метро бекати томидаги қопламаларни учириб юборди (видео)

    21.05.2021, 11:12

    «Ўзбекнефтгаз»: Газли регионида кон ва қудуқлардаги табиий газ қазиб чиқарилиши ҳолати ўрганилди

    21.05.2021, 10:30

    Ўзбекистонда ўтган бир сутка ичида яна 313 кишида коронавирус тасдиқланди. Қурбонлар сони икки нафарга кўпайди

    21.05.2021, 10:25

    Ўзбекистонда коронавирусга қарши қўлланилган вакциналар сони 1,5 млн дозадан ошди

    21.05.2021, 10:11

    Тошкентдаги Адиблар хиёбонида йигит-қизларнинг буюмларини талон-торож қилиб келган шахслар қўлга олинди

    21.05.2021, 08:39
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистонга бензин неча пулдан импорт қилинади?

    Ўзбекистон | 24 август, 08:22

    NASA ҳамкорлигида яратилган сунъий интеллект Қуёшдаги чақнашларни 2 соат олдин прогноз қила олади

    Дунё | 23 август, 22:50

    “АҚШ босимига қарши бирдаммиз”: Хитой Ҳиндистонни қўллаб-қувватлади

    Дунё | 23 август, 22:10

    Суперлига. “Насаф” “Сурхон”дан устун келди, “ОКМК” “Хоразм” дарвозасига 3 та гол киритди

    Спорт | 23 август, 21:50

    Хитойда кўприк қулаши оқибатида 12 нафар ишчи ҳалок бўлди (видео)

    Дунё | 23 август, 21:35

    Рауф Парфи, Муҳаммад Юсуф ва бошқа марҳум ижодкорлар орденлар билан мукофотланди

    Ўзбекистон | 23 август, 21:11
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.