АҚШнинг Нью-Йорк шаҳар мери Билл де Блазио коронавирусга қарши кураш фонида жорий этилган барча чекловларнинг 1 июлдан бекор қилиниши ҳақида маълум қилди, деб ёзмоқда «Интерфакс».
«Биз 1 июлдан бошлаб Нью-Йоркни тўлиқ очишни режалаштиряпмиз. Биз дўконларни, шунингдек, фирмалар, идоралар, ва театрларни очишга тайёрмиз», — деди Блазио MSNBC телеканалининг тонгги дастурида.
Унинг таъкидлашича, бу мақсадга эришиш учун «аввалгидек кўп иш бажарилиши керак». Шунингдек, мер эмланмаган аҳолини вакцинациядан ўтишга чақирди.
Америка соғлиқни сақлаш органларининг маълумотларига кўра, сўнгги бир ҳафта ичида мамлакатдаги коронавирус билан касалланиш, шифохонага ётқизиш ва ўлим даражаси пасаймоқда.
АҚШда ёши катталарнинг тахминан 38 фоизи вакцинация қилинди. Шунингдек, мамлакатдаги 18 ёшдан катта аҳолининг ярмидан кўпи вакцинанинг камида битта дозасини олди.
Пандемия бошидан буён АҚШда коронавирусга чалиниш билан боғлиқ 32,9 миллиондан ортиқ ҳолат рўйхатга олинди, 588 мингдан ортиқ бемоқ вирус қурбонига айланди.
Аввалроқ АҚШда Техас А&М университети олимлари COVID-19’ни бир сонияда ёки ундан ҳам тезроқ йўқ қилишга имкон берувчи усулни кашф этгани ҳақида хабар берилди.
Шунингдек, АҚШнинг Биологик ҳимояга қарши кураш ва таҳлил миллий маркази олимлари қуёш нури SARS-CoV-2 вирусини йўқ қилиши мумкинлигини, аммо у қуёш нурлари таъсир қилиш давомийлиги, кенглиги ва куннинг қайси вақтида таъсир кўрсатишига боғлиқлигини аниқлаганди.
Мавзуга доир:
- Ҳиндистонда COVID-19’га чалиниш бўйича яна жаҳон рекорди янгиланди. АҚШ коронавирусга қарши курашда Ҳиндистонга 100 млн долларлик ёрдам юборади
- Олимлар коронавирусга чалинган инсонларда нима сабабдан таъм билиш ҳисси йўқалоятганини аниқлади
- Барселонада коронавирусга қарши эмланмаганлар учун концерт кутилмаганда COVID-19 ўчоғига айланмади
Изоҳ (0)