Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Наманган вилоятининг Поп тумани ҳокими ҳудуддаги ташкилотлар раҳбарларини пахта теримига мажбурий жалб қилган. Бу ҳақда Одам савдосига ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш Миллий комиссиясининг 4 декабрь куни бўлиб ўтган йиғилишида маълум қилинди, дея хабар бермоқда «Дарё» мухбири Бекжон Жўрақулов.

Поп тумани ҳокими Аъзамжон Султонов ҳудуддаги ташкилотлар раҳбарларини 2020 йилги пахта йиғим-теримига мажбурий жалб қилгани учун жаримага тортилган.

Поп тумани ҳокими Аъзамжон Султонов йиллик шартнома режасини бажарган фермер хўжаликлари раҳбарларига эсдалик совғаларини топшириш маросимида, 2020 йил 13 октябрь.

Поп тумани ҳокими Аъзамжон Султонов йиллик шартнома режасини бажарган фермер хўжаликлари раҳбарларига эсдалик совғаларини топшириш маросимида, 2020 йил 13 октябрь.
Фото: Поп тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

Бундан ташқари, Наманган шаҳридаги қурилиш моллари бозори раҳбарияти тадбиркорлардан пахта кампаниясига теримчи ёллаш учун 800 минг сўмгача пул талаб қилган.

Аввалроқ 2020 йилги пахта терими мавсумида мажбурий меҳнат билан боғлиқ қонун бузилиши ҳолатларининг 42 фоизи Наманган вилоятида қайд этилгани ҳақида хабар берилган эди — бу мамлакат бўйича энг юқори кўрсаткичдир. Шунингдек, пахта терими мавсумида мажбурий меҳнатга шароит яратиб берилгани учун вилоятнинг Чортоқ тумани ҳокими А.Отахўжаев ва Учқўрғон тумани ҳокими А.Ваҳобовга ҳукумат фармойишига асосан ҳайфсан берилган ва ушбу ҳолат яна такрорланадиган бўлса, эгаллаб турган лавозимидан озод этилиши бўйича огоҳлантирилган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Андижонда кредит маблағларини ўзлаштирган раҳбарларга жиноят иши қўзғатилди
Маҳаллий
Ўтган йили биржа бозорларимиз рекорд даражада ўсди — Республика валюта биржаси
Иқтисодиёт
“Россияга қарши энг яхши стратегик жавоб”: Украина фармацевтика компанияси Ўзбекистондаги “Река-Мед”ни сотиб олди