2020 йилнинг 10 ойи давомида Ўзбекистонга хориждан 87 та электромобил импорт қилинган. Бу кўрсаткич 2019 йилнинг мос даври билан солиштирганда 58 тага кўп. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси ахборот хизмати хабар қилган.
2020 йилнинг 10 ойи давомида Хитойдан – 54 та, Кореядан – 12 та, Грузиядан – 7 та ҳамда Германия, АҚШ, Бирлашган Араб Амирликлари, Россия ва Чехия каби давлатлардан 14 та электромобил импорт қилинган.
Ўзбекистон октябрь ойида хориждан 5 та электромобил сотиб олган. «Давстатқўм» маълумотига кўра, 2020 йилда импорт қилинган электромобиллар учун 2,2 миллион АҚШ доллари сарфланган.
Аввал Ўзбекистонда Labо автомобили базасида электромобил яратиш лойиҳаси амалга оширилаётгани, Labo’нинг электромодели ишлаб чиқилгач унинг сарф-харажатлари кескин камайиши ҳақида хабар берилганди. Октябрь ойида Ўзбекистонга 2020 йилнинг 9 ойида хориждан 82 та электромобил импорт қилингани, импорт қилинган электромобиллар учун 2,1 миллион АҚШ доллари сарфлангани маълум қилинган.
Изоҳ (0)