Москванинг «Спартак» жамоасида фаолият юритаётган ўзбекистонлик ярим ҳимоячи Остон Ўрунов янги жамоасидаги маоши ҳақида фикр билдирди.
«Ўзбекистон чемпионати билан солиштирганда маош юз баробар ўсдими? Менинг хабарим йўқ, отам билади. Ҳамма пул унда, уйда, ҳаммасини унга жўнатаман.
Ойлик харажатларга қанча беради? Буни отам билан муҳокама қиламиз. Ўз харажатларимга бироз пул қолдираман, қолган барчасини унга жўнатаман. Маошим қанча эканини билмайман», — дейди Ўрунов.
Остон августда «Уфа»дан «Спартак» сафига бориб қўшилди. Аввалроқ москваликлар унинг трансфери учун 2 миллион евро сарфлаши, Остоннинг маоши эса йилига 600 минг евро бўлиши ҳақида хабар қилинганди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)