Шифокорлар 51 ёшли беморнинг ўпкасига тушиб қолган коронавирусга тест топширишда ишлатиладиган апликаторни операция йўли билан олиб ташлади, деб хабар беради Daily Star.
Коронавирус инфекциясини аниқлашга мўлжалланган восита бахтсиз ҳодиса сабаб бемор ўпкасига тушиб қолган.
Операцияни бошидан ўтказилган аёлга нафас олишда ёрдам берадиган махсус трахеостома-трубка ўрнатилган. Беморга тиббиёт муассасасидан жавоб беришдан олдин у шифохонадалигида коронавирусни юқтириб олган ёки олмаганини текшириш керак бўлган. Трахеостомадан таҳлил намунасини нафас олиш трубка орқали олиш керак бўлган, бироқ апликатор жараён вақтида синиб қолган. Синган бўлакни рентген ёрдамида аниқлашнинг имкони бўлмаган ва мутахассислар компьютер томографиясидан фойдаланган. Суратлар ўнг ўпкадаги доғни кўрсатган. Кейинроқ апликатор бўлаги чиқариб олинган.
Таъкидланишича, коронавирус тести учун ишлаб чиқарилган айрим апликаторлар шундай усулда яратилганки, керакли намуна олингандан сўнг уларни синдириб ташлаш осон бўлиши керак.
«SARS-CoV-2 фонида беморлар ҳолидан ташвишланиш ва ҳимоя костюмларида ишлаш тиббиёт ходимлар томонидан хатоликларга йўл қўйиш хавфини оширади», — дейилади хабарда.
Аввалроқ Лондонда коронавирус сабаб карантин чоралари қатъийлаштирилгани тўғрисида хабар берилганди.
Изоҳ (0)