Мадриднинг «Реал» жамоаси 15 сентябрь, сешанба куни «Хетафе»га қарши ўртоқлик учрашуви ўтказди.
«Альфредо ди Стефано» стадионида бўлиб ўтган баҳсда «қаймоқранглилар» 6:0 ҳисобидаги ғалабани қўлга киритди.
Marca нашрининг хабар қилишича, учрашув ёпиқ тизимда ўтказилган. «Реал» ҳужумчиси Карим Бензема учрашувда покер қайд этган бўлса, жамоа сардори Серхио Рамос ва ёшлар таркиби вакили Серхио Аррибаса биттадан гол муаллифига айланди.
Бу Зинедин Зидан жамоаси учун Ла Лига 2020/21 йилги мавсуми олдидан сўнгги назорат учрашуви бўлди. Жамоа 20 сентябрь куни «Реал Сосьедад»га қарши баҳс олиб боради.
Эслатиб ўтамиз, «Реал» 2019/20 йилги мавсумда Испания чемпионига айланганди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)