UFC жангчиси Ҳамзат Чимаев сўнгги бир ой ичидаги 3-жангини ўтказиши мумкин.
Yahoo Sports’нинг хабар қилишича, келиб чиқиши Чеченистондан бўлган яккакурашчи 16 август куни Лас-Вегасда бўлиб ўтадиган UFC 252 мусобақасида иштирок этиши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, Чимаев 16 июль куни UFC on ESPN 13 мусобақасида промоушендаги дебютини ўтказди. Унда швециялик спортчи Жонс Филлипсни оғритиш усули билан таслим этди. Шунингдек, UFC Fight Island 3 мусобақасида Ҳамзат Рис Маккини 3 дақиқа ичида нокаутга учратди. Шу тариқа Чимаев 10 кун ичида иккита жанг ўтказган UFC тарихидаги илк жангчига айланди.
Ҳамзат Чимаевнинг UFC’даги илк жангларини томоша қилинг (видео)
Чеченистонда туғилган Ҳамзат Чимаев 2011 йилда Швециядан сиёсий бошпана сўраб, юртини тарк этган. Отасидан ташқари барча оила аъзолари 2019 йилда Швецияга кўчиб кетган. Спортчининг ўзи эса халқаро мусобақаларда Швеция номидан иштирок этади.
Изоҳ (0)