Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон давлат академик катта театри бош рассоми, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими Зубайдулла Ботиров 20 июль куни 57 ёшида оламдан ўтди. Бу ҳақда Маданият вазирлигининг ахборот хизмати хабар қилган.

Зубайдулла Ботиров.

Зубайдулла Ботиров.
Фото: Маданият вазирлиги ахборот хизмати

«Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги марҳумнинг яқинлари ва оила аъзоларига ҳамдардлик билдиради», — дейилган хабарда.

Зубайдулла Ботиров 1963 йилда Қарши шаҳрида туғилган. 1986 йилда Бенков номидаги Республика рассомлик билим юртини, 1995 йилда Маннон Уйғур номидаги санъат институтининг «Театр декорацияси» бўлимини Георгий Брим раҳбарлиги остида тугатган.

1997—2005 йилларда Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Мустақиллиги кунига бағишланган байрам тантаналарида саҳналаштирувчи рассом сифатида ишлаган. 1997 йилда Хива шаҳрининг 2500 йиллигига бағишланган байрамнинг бош рассоми; 2002 йилда Европа тикланиш ва тараққиёт банки халқаро форуми очилишига бағишланган байрамнинг бош рассоми сифатида ишлаган.

2006 йилда Тошкент шаҳридаги Бадиий академия залида рассомнинг шахсий кўргазмаси ўтказилган. 2008 йили Тошкент шаҳридаги «Биеннале» халқаро кўргазмасида иштирок этган, шу йили Мухтор Ашрафий номидаги уй-музейида ўз асарлари кўргазмасини намойиш этган. Шунингдек, 2008 йилда «Жаҳон халқлари санъати» рассомлар уюшмаси хизмат кўрсатган рассоми деб эътироф қилинган.

Ботировга 2010 йилда Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими унвони берилган. У 1994 йилдан буён Тошкент шаҳридаги Алишер Навоий номли Давлат академик катта театрида ижодий фаолиятини юритиб келаётганди.

Рассомнинг кўпгина асарлари АҚШ, Россия, Италия, Япония ва бошқа мамлакатларнинг хусусий коллекцияларида сақланади.

Аввалроқ, 14 июль куни Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Абдурайим Абдуваҳобов 57 ёшида вафот этгани, 18 июлда Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Анвар Кенжаевнинг оламдан ўтгани ҳақида хабарлар берилган.

Шунингдек, таниқли режиссёр Сарвар Каримов 17 июль куни отаси коронавирус инфекциясидан вафот этгани, аммо унга ташхис қўйилмаганини маълум қилган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Ўтган йили биржа бозорларимиз рекорд даражада ўсди — Республика валюта биржаси
Маҳаллий
Андижонда кредит маблағларини ўзлаштирган раҳбарларга жиноят иши қўзғатилди
Иқтисодиёт
“Россияга қарши энг яхши стратегик жавоб”: Украина фармацевтика компанияси Ўзбекистондаги “Река-Мед”ни сотиб олди