Тошкент шаҳрининг айрим кўчаларида таъмирлаш ишлари олиб борилиши сабабли транспорт ҳаракати чекланади, дея хабар беради шаҳар ҳокимлиги.
6 июль соат 14:00 дан бошлаб икки сутка давомида Тошкентнинг айрим манзилгоҳларида йўл таъмирлаш ишлари олиб борилади:
- Абай кўчасининг Алишер Навоий кўчасидан Зулфияхоним кўчасигача бўлган қисми;
- Абдулла Қодирий кўчасининг Абай кўчасидан Зарқайнар ва Сағбон кўчалари кесишмасидаги айланма йўлгача бўлган қисми.
Тирбандликларнинг олдини олиш мақсадида ҳайдовчиларга айланма йўллар орқали ҳаракатланиш тавсия этилади.
Изоҳ (0)