• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +32°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Кутилган натижанинг тескариси бўлди. Энди бундай роликлар тайёрланмайди». ИИВ — «Шўрданак» ва «Қалпоқ» атрофидаги шов-шувлар ҳақида

    Ўзбекистон ИИВ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси 8 июнь куни «Қалпоқ» ва «Шўрданак» ҳажвий кўрсатувларининг йўл-патруль хизмати инспекторлари фаолияти ҳақидаги чиқишларига муносабат билдирган эди. ЙҲХББ матбуот хизмати ҳажвий кўрсатув муаллифлари «25-кадр»дан фойдаланганини даъво қилиб: «Улар бу ҳажвия лавҳаси билан томошабинга, айниқса ўсиб келаётган ёш авлодга қандай ғояни сингдирмоқчи эканликларини ўзлари ҳам билмаганлар», — дея муносабат билдирган эди.

    ЙҲХББ томонидан эълон қилинган видеомуносабатда ҳар иккала кўрсатув ижодкорлари ҳам чиқиш қилган бўлиб, улар шу ҳажвия лавҳаларини суратга олганликларидан афсусда эканликларини билдирган. «Мен бунақа бўлишини билмагандим... ЙПХ ходимларининг, ИИО ходимларининг устидан бундай қилишимиз ҳам нотўғри аслида», — деган «Қалпоқ» ҳажвий кўрсатуви муаллифларидан бири Раҳмонали Суҳробов. «ДАН ходимлари ҳақида биз аввал ҳам яхши, чиройли лавҳалар тайёрлаганмиз. Лекин шу сафар озгина хато-камчиликларга йўл қўйдик», — деб тан олган «Шўрданак» актёри Эркин Чўлиев.

    ЙҲХББнинг ушбу видеомуносабати, ундаги актёрларнинг узрнамо чиқишлари жамоатчилик томонидан норозилик билан кутиб олинди. Ушбу ҳолатни фикр билдириш эркинлигига таҳдид, цензура сифатида баҳолаганлар ҳам бўлди. Бир гуруҳ интернет фойдаланувчилари эса ЙПХ ходимлари ҳақида ҳазиллар қилган вафот этган сўз усталарига, фильмлардаги лавҳалар бўйича қандай чоралар кўрилиши ҳақида истеҳзоли саволлар берган. Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, «Юксалиш» умуммиллий ҳаракати раҳбари Акмал Бурҳонов ва Маданият вазирлиги ҳам ЙҲХББ матбуот хизматининг хатти-ҳаракати мақсадга мувофиқ эмаслигини билдирган.

    Жамоатчиликнинг норозиликларига ИИВ муносабати

    Ички ишлар вазирлиги матбуот котиби Шоҳрух Ғиёсов «Дарё»га берган интервьюсида ЙҲХББ ҳузурида янги ахборот хизмати ва мультимедиа маркази ташкил этилгани, ушбу жамоа, жумладан, ЙҲХББ тизими имиджини ошириш мақсадида йўл-патруль хизмати ходимлари фаолиятига дахлдор илгари тасвирга олинган турли видеолавҳаларни таҳлил қилишни ният қилганини, 8 июнь куни эълон қилинган икки муносабат айнан шу йўналишда амалга оширилган ишлар намунаси бўлганини таъкидлади.

    «ЙҲХББ матбуот хизмати томонидан эълон қилинган видеолавҳаларда «Қалпоқ» ва «Шўрданак» ҳажвий кўрсатувлари ижодкорлари узр сўрамаган. Лавҳаларда кўрсатувларда қилинган ҳазиллар актёрлар билан таҳлил қилиниб, қайси ҳолатда халққа манзур келадиган кўрсатувлар тайёрлаш мақсадга мувофиқлиги муҳокама қилинган. Бироқ лавҳалар эълон қилингач, кутилган натижанинг мутлақо тескариси қайд этилди», — дея тан олди ИИВ вакили.

    Шоҳрух Ғиёсовнинг таъкидлашича, ЙҲХББ матбуот хизматида ижод эркинлигини бўғиш ёки цензура қилиш мақсади бўлмаган. «Биз ўзимизни танқид қилмасдан, юморга, ҳазилга йўл қўймасдан, сатира орқали ўзимизнинг камчиликларимиз устидан кулмас эканмиз, ҳеч қачон халққа яқин, халқчил орган бўла олмаймиз», — дея таъкидлади ИИВ матбуот котиби. Айни вақтда у танланган йўналиш ўзини умуман оқламаганини ҳам тан олди. «Бундан кейин бундай роликлар тайёрланмайди. Бундан кейин шундай мазмундаги таҳлилларни тайёрлайдиган бўлсак, бутунлай бошқача усулда амалга оширамиз», — дея қўшимча қилди Шоҳрух Ғиёсов.

    09.06.2020, 21:09   Изоҳ (0)   71961
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистонда яна 15 бемор коронавирусдан тузалиб, жами соғайганлар сони 3459 нафарга етди

    09.06.2020, 21:00

    Марказий банк Ўзбекистонда валюта айирбошлаш банкоматларини излайдиган Telegram-бот ишга туширилганини хабар қилди

    09.06.2020, 20:45

    «Қизил» ҳудудга айланган Урганч шаҳрида карантин чоралари кучайтирилди

    09.06.2020, 20:22

    Тошкентда кутилаётган кучли шамол сабабли аҳолидан автомобилларини хавфсиз жойга олиш ва кўчага чиқмаслик сўралмоқда

    09.06.2020, 20:08

    Ангренда 21 ёшли йигит ўз тенгдошини пичоқлади

    09.06.2020, 19:56

    Чироқчи тумани транспорт воситалари учун ёпилди, бир қатор чекловлар қайта жорий қилинди

    09.06.2020, 19:09
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси

     

    Тавсия этамиз

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52

    Ҳисоб палатаси нега ҳисобдор эмас?

    20 август, 19:50
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистонда икки мингта ҳолатда энергиядан беҳуда фойдаланиш ҳолатлари аниқланди

    Ўзбекистон | 23 август, 11:10

    Жаҳон чемпионати қуръаси қачон ва қаерда бўлиши маълум бўлди

    Спорт | 23 август, 11:00

    Трамп Путинни футбол бўйича жаҳон чемпионатига келиши мумкинлигини маълум қилди

    Дунё | 23 август, 10:45

    Россияга исириқ олиб кирмоқчи бўлган аёл 8 йилга қамалди

    Ўзбекистон | 23 август, 10:25

    Гўшт еювчи бактерия АҚШ пляжларини эгаллаб олди

    Дунё | 23 август, 10:00

    Ўзбекистонда нечта оила борлиги очиқланди

    Ўзбекистон | 23 август, 09:40
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.