«Агробанк»нинг Хоразм вилояти Гурлан туманидаги филиали собиқ раҳбарига нисбатан 400 миллион сўмлик имтиёзли кредит маблағларини ўзлаштиргани учун жиноят иши қўзғатилди. Бу ҳақда «Дарё»га Бош прокуратура томонидан маълум қилинди.
Хабар берилишича, Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши кураш департаментининг Гурлан туман бўлими томонидан «Агробанк»нинг Гурлан туман филиали раҳбари мурожаатига асосан терговга қадар текширув ўтказилган.
Мавзуга доир: Жиззахда 105 млн сўмни талон-торож қилган «Агробанк» мансабдорларига жиноят иши қўзғатилди
Мазкур ҳолат юзасидан О.Ш. ва бошқаларга нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Изоҳ (0)