Англиялик миллионер қишлоқ аҳолисини бепул овқат билан таъминлади, энди эса уларга вазн ташлаши учун тўлайди, деб ёзади The Telegraph.
Ушбу ҳолат Англиянинг Оксфордшир графлигидаги Денчуорт қишлоғида кузатилмоқда.
Ҳар жума куни исмини сир сақлаган англиялик қишлоқнинг 170 кишилик аҳолисига қовурилган балиқ ва картошка фри тарқатган.
Овқатни у маҳаллий ресторан ходимлари орқали тарқатган, шу тарзда овқатланиш шохобчасини ҳам банкротликдан сақлаб қолган.
Бу ҳолат уч ой давом этган карантиннинг ҳар жумасида такрорланди. Энди бадавлат номаълум шахс икки ой ичида ҳозирги тана вазнининг 10 фоизини ташлаган қишлоқликларнинг ҳар бири учун 100 фунт стерлинг таклиф қилмоқда.
Бунинг учун одамлардан тарозига чиқиб, вазн кўрсаткичини расмга олиб, ресторан эгасига юбориш ҳамда икки ойдан сўнг озганини кўрсатувчи натижани суратга олиб жўнатиш таклиф этилмоқда.
Қайд этилишича, номаълум сахий инсон ҳақиқатан ҳам бадавлат ҳамда унинг ўзи ҳам шу қишлоқда яшайди.
Изоҳ (0)