«Манчестер Юнайтед» ярим ҳимоячи Бруну Фернандеш қайси футболчидан намуна олишини айтди.
«Андрес Иньеста мен кўришни ва кузатишни ёқтирган ўйинчи эди. Иньеста — «саккизинчи рақам» (марказий ярим ҳимоячи) ва «ўнинчи рақам»нинг (плеймекер) қоришмаси. Мана шу позицияда мен яхшироқ ўйнай оламан.
Бу ўйинчи тўпни ушлаб туришни ва таваккал қилишни яхши кўради. Ўйлашимча, Андрес жаҳонда энг яхшилардан бири эди.
Иньеста бирорта ҳам «Олтин тўп»га эга бўлмай фаолиятини якунлагани мени ҳайрон қолдиради. У қўлга киритган совринларни ҳисобга олиб айтсак, буни тушуниш жуда қийин», — дейди Фернандеш.
Ҳозирда Япониянинг «Виссел Кобе» клубида тўп сураётган Иньеста 2002—2018 йиллар оралиғида «Барселона»да фаолият юритган. Испаниялик футболчи 2010 ва 2012 йилда «Олтин тўп»га даъвогарлар учлигидан ўрин олган, бироқ бирор марта унда ғолиб чиқа олмаган.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)