Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Ҳиндистонлик таниқли актёр Ирфон Хон 53 ёшида вафот этди. Бу ҳақда Gulf News хабар берди.

Фото: Gulf News

Фото: Gulf News

Қайд этилишича, бир неча йил аввал унга нейроэндокрин ўсимтаси ташхиси қўйилган. Касаллик туфайли актёр фильмлардаги суратга олиш жараёнини бекор қилган.

Нашрнинг қайд этишича, актёрнинг ўлимига тўғри ичак инфекцияси сабаб бўлган.

Ирфон Хон нафақат Болливуд, балки Голливудда ҳам танилган эди. У «Харобадан чиққан миллионер», «Биллу сартарош», «Юра даври олами», «Пи ҳаёти», «Янги ўргимчак одам» ва «Инферно» каби фильмларда рол ижро этган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Шоу-бизнес
Фильмда рол ўйнаш учун ўзлари ҳақидаги маълумотларни қалбакилаштирган актёр ва актрислар (фото) 
Маҳаллий
Тошкентда пул эвазига ҳаж визаси ва квота олиб бермоқчи бўлганлар ушланди
Маҳаллий
Юзга тушган чандиқ, қулдорларга қарши кураш ва театрда отиб кетилган президент — Линкольн. Халқ орасида энг машҳур АҚШ президенти тақдири