Бокс бўйича супероғир вазн собиқ мутлақ чемпиони Майк Тайсон хайрия ташкилотларига ёрдам бериш учун бир нечта кўргазмали жангларда иштирок этмоқчи.
«Ўтган ҳафтда зарбалар устида ишлаб кўрдим. Бу жуда оғир бўлди, танам қийналди, оғриқ сездим. Формага келиб, рингга чиқишга ва бир нечта кўргазмали жанг ўтказишга уриниб кўраман. Кўргазмали жангларда уч-тўрт раунд ўтказа оладиган ҳолатга келиш учун залга боришни ва формамни тиклашни хоҳлайман.
Уйсизларга ва ўзимга ўхшаган гиёҳвандликдан азият чекканларга ёрдам бераман. Бир соат давомида югириш йўлагида ишлаяпман. Ўз боксим устида ишлаб, 25-30 дақиқа қоп мушлайман. Мунтазам ўзимни тартибга келтиряпман. Комбинацияларни бошлаяпман, бироқ бу оғриқли бўлмоқда. Ўзимни худди уч кишидан калтак еган одамдек ҳис қиляпман», — дейди Тайсон.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)