Тошкентда фуқаро ўз хоҳишига кўра карантин шароитида боласининг алимент пулларини 100 фоиз тўлаб берди. Бу ҳақда «Дарё»га МИБ матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, фуқаролик ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туманлараро судининг 2017 йил 6-себтабрдаги буйруғига асосан, қарздор И.Э.дан ундирувчи М.С. фойдасига вояга етмаган бир нафар фарзандининг таъминоти учун то у вояга етгунига қадар ойлик иш ҳақи ва бошқа даромадларидан ҳар ойда 1/4 қисм миқдорида алимент ундириш белгиланган.
Бюронинг Мирзо Улуғбек туман бўлими томонидан қарздор билан профилактик суҳбат ўтказилганда фуқаро ўз хоҳишига кўра, алимент пулларини фарзанди 18 ёшга тўлгунига қадар тўлиқ тўлаш ташаббуси билан чиққан.
16 апрель, пайшанба куни, алиментчи ота фарзанди 18 ёшга тўлгунига қадар жами 110 миллион 635 минг сўм миқдоридаги алимент пулини тўлиқ тўлаб берган.
Изоҳ (0)