Хорижий давлат (9 та)да бўлиб турган 23 нафар Ўзбекистон фуқаросида коронавирус аниқланган, улардан 3 нафари вафот этган. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Авазбек Ҳожиметов 7 апрель куни бўлиб ўтган брифингда маълум қилди.
Қайд этилишича, хориждаги Ўзбекистон фуқаролари орасида ҳам коронавирус юқтириб олиш ҳолатлари кузатилмоқда. Айни пайтда қуйидаги мамлакатларда бўлиб турган ўзбекистонликларда касаллик аниқланган:
- Австрия — 1 нафар;
- Арманистон — 1 нафар;
- АҚШ — 10 нафар;
- БАА — 1 нафар;
- Жанубий Корея — 1 нафар;
- Покистон — 5 нафар;
- Россия — 1 нафар;
- Таиланд — 1 нафар;
- Қозоғистон — 2 нафар.
Аввалроқ Нью-Йоркда икки ўзбекистонлик (бир аёл ва бир эркак) коронавирусдан вафот этгани ҳақида хабар берилган эди. 6 апрель куни яна бир нафар ўзбекистонлик Нью-Йоркда коронавирусдан вафот этган. Шунингдек, Арманистон, Қозоғистон ва Австриядаги Ўзбекистон фуқароларида коронавирус аниқлангани маълум қилинган эди.
Изоҳ (0)