Коронавируснинг тарқалиши ва оқибатларига қарши курашишга юлдузлар, хусусан, қўшиқчи Рианна ҳам фаол ҳисса қўшмоқда. Elle нашрининг ёзишича, хонанда ўзининг Clara Lionel Foundation жамғармаси орқали 5 миллион доллар хайрия қилган.
Маблағнинг катта қисми тиббиёт ходимларини қўллаб-қувватлашга, зарур жиҳозларни сотиб олишга, реанимация бўлимларига хизмат кўрсатишга ва бутун дунё бўйлаб вакцина ҳамда вирусга қарши курашувчи бошқа усулларни ишлаб чиқишга йўналтирилган.
Fenty Beauty’нинг асосчиси сифатида маълум бўлган Рианна Clara Lionel жамғармасини 2012 йилда бува ва бувисига бағишлаб ташкил қилган. Ушбу ташкилот томонидан ҳар йили «Бриллиант бал» ўтказилади ва унда йиғилган маблағлар бутун дунёдаги болаларнинг глобал таълим олиш дастури ва уларнинг соғлиғини сақлашга сарфланади.
Изоҳ (0)