Фарғоналик тадбиркор кунига 40 минг дона тиббиёт ниқоби тайёрлаб, дорихоналарга 400 сўмдан етказиб бермоқда. Бу ҳақда «Дарё» мухбири Азизжон Эрматов хабар берди.
Тадбиркорнинг таъкидлашича, бир дона тиббиёт ниқобини тайёрлаш учун 400 сўм харажат қилинмоқда ва дорихоналарда 500 сўмдан сотилмоқда.
2018 йилда кийим-кечак тикишни йўлга қўйган тадбиркор 2020 йил январь ойидан бошлаб тиббиёт ниқоблари ҳам ишлаб чиқармоқда.Тиббиёт ниқобларига талаб кучайса, тадбиркор кунлик ишлаб чиқариш ҳажмини 70 минг донага етказишни режалаштирган.
«Коронавирус билан боғлиқ гап-сўзлар, асоссиз миш-мишлар аҳоли ўртасида тарқаб кетган кунларда дорихоналардан тиббий ниқоб топиб бўлмай қолди. 500 сўмлик ниқоб 3-4 мингга кўтарилиб кетди. Шунда, цехимиз ишчилари билан келишиб, ёппасига ниқоб тикишни бошладик ва оз бўлса-да, унинг нархини туширишга ҳисса қўшдик», — дейди тадбиркор Умиджон Хонкелдиев.
Изоҳ (0)