Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Ҳиндистон киночилар шаҳри — Болливуд коронавирус тарқалиши муносабати билан кўплаб фильмларнинг суратга олиш жараёнларини бекор қилди, деб хабар берди «Культуромания».

Фото: Times of India

Фото: Times of India

Барча фильм, сериал ва реклама роликлари суратга олиш жараёнлари 31 мартга қадар тўхтатилди.

«Мамлакат, жамият ва Ҳиндистон киносаноатининг барча ходимлари манфаатини кўзлаб, суратга олиш жараёнларини тўхтатиш ҳақида қарор қабул қилинди», — дейди Ҳиндистон кинопродюсерлари ва телевидениеси кенгаши президенти Жамнадас Мажетия.

Кенгаш, шунингдек, хорижда суратга олиш жараёнлари учун жўнаб кетган киночиларни ҳам тезроқ Ҳиндистонга қайтишга чақирган.

Мамлакатда коронавирус юқтириб олганлар сони 170 кишидан ошди. Таҳлилчилар коронавирус туфайли катта лойиҳалар молиявий зарар кўришини башорат қилмоқда. Катта лойиҳалар орасида Амир Хон ижросидаги «Форрест Гамп»нинг ҳиндча ремейки ҳам бор. Ушбу лойиҳа бошқа кино ва сериаллар қатори музлатиб қўйилди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
“Афғон халқининг сабри билан ўйнашманг” — “Толибон” қўмондонларидан бири Эронни босиб олиш билан таҳдид қилди  
Дунё
Хитойда қайта авж олиши кутилаётган ковид, 3 марта сайланган Эрдўғон, бир ойдан бери намойиш ўтказаётган ҳинд спортчилари — 29 май суратлари
Маҳаллий
Ўзбекистонда доллар курси ошди