29 февраль куни Доҳада АҚШ ва «Толибон» ўртасида тинчлик келишуви имзоланди. Келишувни имзолаш маросимида Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов бошчилигидаги делегация ҳам қатнашди.
Абдулазиз Комилов Доҳада Афғонистон бўйича музокаралар натижалари ҳақида «Ўзбекистон 24» телеканалига интервью берди.
«‘Толибон’ вакиллари учрашувда ‘Биз ҳеч қачон Ўзбекистонга қандайдир хавф келтирадиган, хавфсизлигини бузадиган ҳаракатларга йўл қўймаймиз, ва у соҳада бирга ишлашга тайёрмиз’, деди. Бу Ўзбекистон учун жуда катта ютуқ», — дейди Ўзбекистон ташқи ишлар вазири.
«Бундан ташқари, бизнинг ўз прагматик манфаатларимиз бор. Биз эндиликда ўз маҳсулотларимизни Жанубий Осиё мамлакатларига олиб чиқишимиз мумкин. Ҳиндистон, Эрон, Покистон ва бошқа давлатлар экспорт учун жуда муҳим», — дея сўзларини давом эттиради Абдулазиз Комилов.
Изоҳ (0)