• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12557.56
    • RUB159.44
    • EUR14809.13
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +32°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Вируснинг ўзи Хитойда, лекин барча ваҳимаси Ўзбекистонда бўляпти»

    Хитой марказидаги Хубей вилоятида жойлашган, 11 миллион аҳоли истиқомат қиладиган Ухань шаҳрида Хуанан ҳайвон ва денгиз маҳсулотлари бозорига алоқадор одамларнинг 2019 йилнинг декабрь ойи ўрталаридан бошлаб келиб чиқиши номаълум пневмония билан касалланиш ҳолатлари аниқланган эди. Кейинчалик хитойлик олимлар бу касаллик янги — 2019-nCoV коронавируси билан боғлиқ эканлигини аниқлади.

    Фото: AP Photo

    Фото: AP Photo
    Шундан сўнг, 22 январь куни Ухань шаҳрида карантин жорий этилди, жамоат транспорти ҳаракати тўхтатилди, шаҳарга кириш ва чиқиш тўхтатилди. 24 январь куни Хуанган, Эчжоу, Чиби ва Чжисзян шаҳарларида ҳам шундай тартиблар эорий этилди. Умуман олганда, Хитой раҳбарияти 14 та шаҳарда карантин жорий этди. Бундан ташқари, ушбу коронавирус билан касалланиш ҳолатлари Таиланд, Гонконг, Австралия, Сингапур, Тайван, Япония, Франция, Малайзия, Жанубий Корея, АҚШда ҳам қайд этилган. Ҳозиргача камида 1383 киши касалланган, 41 киши вафот этган (яхши янгиликлар ҳам йўқ эмас).

    Мавзуга доир: ССВ: Ўзбекистонликларнинг коронавирус бўйича эпидемик вазиятдан хавотирланишига асос йўқ

    Коронавирус сабаб Хитойдаги шаҳарларнинг ёпилиши, ушбу жараёнларга нафақат фуқаролик шошилинч хизматлари, балки армиянинг ҳам жалб этила бошлангани (қўшимчаси, Хитой ҳукуматининг Уханда касалланганлар учун 10 кунда 1000 кишилик шифохона қуриш ташаббуслари), бу ҳолатларнинг ОАВ ва ижтимоий тармоқларда фаол ёритилиши, табиийки, вазиятни четдан кузатаётган инсонни ваҳимага тушириши мумкин. Хитойда истиқомат қилувчи, «Дарё» билан боғланган ўзбекистонликлар ҳам куни кеча ижтимоий тармоқларда тарқалган ташвишли, баҳс-мунозараларга сабаб бўлган аудиоларга шундай муносабат билдирмоқда.

    «Дарё» мухбири Миролим Исажонов Хитойдаги айрим ўзбекистонликлар билан боғланиб, уларнинг фикрларини олди.

    «Асосий қийинчилик озиқ-овқат масаласида бўлмоқда»

    Асли водийлик Ғ.А. (ўз исмини очиқлашни истамади) 2019 йил кузидан бери Уханда, ҳозирда университетга ўқишга кириш мақсадида бир йиллик тайёрлов курсида ўқияпти. Айтишича, кунига бир неча бор ниқоб (маска)ни алмаштиради, барча талабаларга термометрлар ҳам берилган.

    Фото: AP Photo

    Фото: AP Photo

    «Уханда тахминан 50—60 нафар атрофида ўзбек ёшлари бор. Улар билан ижтимоий тармоқлар орқали тез-тез хабарлашиб турамиз. Вирус тўғрисида ўқитувчимиз орқали тўлиқ хабардор бўлдик, интернетдаги маълумотларни ҳам ўқиб боряпмиз», — дейди у.

    Ғ.А. Уханда тожикистонлик талаба билан бир хонада яшайди. «Бирор давлат элчихонаси ўз талаба ёшларини Ухандан олиб чиқиб кетганини эшитмадим ҳали. Қозоғистон, Тожикистон каби қўшни давлат йигит-қизлари ҳам биз билан бирга, шу ерда», — дейди у.

    Ҳозирги шароитда асосий қийинчилик озиқ-овқат масаласида бўлмоқда, чунки карантин муносабати билан Ухандаги деярли барча супермаркетлар ёпилган, фаолият кўрсатмаяпти. «Озиқ-овқат масаласида, кўпчилик қатори, бироз қийналяпмиз. Лекин ваҳима кўтаришга ҳожат йўқ. Худо хоҳласа барчаси ўтиб кетади», — дея қўшимча қилди Ғ.А..

    «Шаҳарларнинг бўшаб қолиши байрам билан боғлиқ»

    Дилсора Мирзааҳмедова 10 йилдан бери Хитойда яшайди. Айтишича, Хитойдаги вазият ОАВда кўрсатилаётгандек, Telegram‘даги тарқалаётган аудиолардагидек ваҳимали эмас. Унинг фикрича, ўзбекистонлик айрим талабаларнинг ваҳима (шок)га тушиб қолишига уларнинг, эҳтимол, Хитойга энди келгани, бу мамлакат маданиятидан бехабарроқ экани сабаб бўлаётган бўлиши мумкин.

    Фото: AP Photo

    Фото: AP Photo

    «Ҳар йили январь ойи охири — февраль бошида Хитойда Чунжие — баҳор байрами нишонланади. Байрам баҳона миллионлаб ишчи-ходимлар, талабалар ўз туғилган жойлари — ота уйларига, қишлоқларга кетади. Оқибатда йирик шаҳарлар сув қуйгандек жим-жит бўлиб қолади. Бу ўзига хос анъанага айланган ҳатто. Ҳозир ижтимоий тармоқларда хабарлари хавотирларга сабаб бўлаётган талабалар, назаримда, Хитойга яқинда келган бўлса керак — улар Чунжие байрами туфайли шаҳарлар сокин бўлишини энди гувоҳи бўлишмоқда, шаҳарлар вирус сабаб бўшаб қоляпти, деб тушунишяпти, шекилли», — деди у.

    Дилсора Мирзааҳмедованинг таъкидлашича, Хитойда, хусусан, Уханда бир неча йиллардан бери яшаётган ўзбекистонликлар вазиятга тўғри баҳо беришга ҳаракат қилишмоқда. «Чунжие байрами хитойликлар учун саёҳат мавсуми ҳисобланади. Минглаб саёҳатчилар бошқа ҳудудларга чиқмаслиги ёки ташқаридан туристлар кириб келмаслиги, муҳими, вирус тарқалишининг олдини олиш мақсадида ҳукумат Ухань шаҳрини вақтинча ёпди. Буни Хитойдаги кўплаб ўзбеклар одатий қабул қилди», — дейди у.

    Фото: AP Photo

    Фото: AP Photo

    Хитой ичидаги вазият аудиоларда айтилаётганидек ваҳимали эмас «Дўконларда нарх-наволар ошгани йўқ, маскалар ҳам тақчил эмас: бемалол топиб, харид қилса бўлади. Ҳамма Чунжие байрамини нишонлашни бошлаб юборган. Барча ваҳима Ўзбекистонда, Тошкентда», — дея қўшимча қилди Дилсора Мирзааҳмедова.

    «Ҳеч қайси давлат ўз талабаларини олиб чиқиб кетгани йўқ»

    Ўзбекистонлик З.А. (у ҳам исмини ошкор этишни истамади) икки йилдан бери коронавирус ўчоғи ҳисобланган Ухандан бир соатлик масофада жойлашган Нанчан шаҳрида яшайди, шу ерда халқаро иқтисодиёт йўналиши бўйича таҳсил олмоқда. Айтишича, у яшайдиган жойда вирусга қарши дезинфекция қилишяпти, тана ҳароратини ўлчаш эса ҳозирча ҳар кунлик машғулотга айланган, вирусологлар доимий маслаҳат бериб турибди.

    Фото: AP Photo

    Фото: AP Photo

    «Интернетда ўзбекистонликлар томонидан тарқатилаётган хабарлардан, очиғи, ҳайрон бўлдик. Ҳеч қайси давлат ўзининг талабаларини олиб чиқиб кетгани йўқ. Вирус Хитойда тарқалган бўлса-да, ваҳимаси Ўзбекистонда бўляпти. Бу орқали фақат ота-оналаримиз, яқинларимизни хавотирга солганимиз қолади холос», — деди З.А..

    Таъкидлашича, у ҳам куни кеча Telegram’да тарқалган бир қизнинг йиғи аралаш йўллаган аудиосини эшитган. «Эшитишимча, у қиз Хитойга янги келган талаба экан. Менимча, у қўрққанидан ваҳимага тушиб, аудиохабар тарқатиб юборган», — дея фикр билдирди З.А.. Шу ўринда, Дилсора Мирзааҳмедованинг таъкидлашича, у ўша аудиохабарни йўллаган қизни излаб топишга ҳаракат қилган, аммо на у, на унинг Хитойдаги бошқа танишлари у қизнинг айнан қайси шаҳарда эканини ҳозирча аниқлай олган.

    Шу ўринда бир мулоҳаза: Шу кунларда Ўзбекистоннинг Хитойдаги дипломатик ваколатхоналари билан боғланиш имкони бўлмаяпти, деган фикрлар бир эмас, бир неча манбалар томонидан янграмоқда. Албатта, Ташқи ишлар вазирлиги ҳам, Хитойдаги дипломатик ваколатхоналар вакиллари ҳам бу фикрга қўшилмасликлари мумкин, аммо вазият ҳақида (салкам фавқулодда кутилмаган эканини ҳисобга олиб) ҳар соатда бўлмаса-да, ҳар ярим кунда бир ахборот бериб турилса, ваҳима кўтарилишининг олди олинган, ватандошлар ҳам «биз ҳеч кимга керак эмас эканмиз» деган фикрдан йироқ бўларди.

    25.01.2020, 15:01   Изоҳ (0)   166024
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Абдулазиз Комилов ва Сергей Лавров Шавкат Мирзиёевнинг Россияга ташрифига тайёргарликни муҳокама қилди

    25.01.2020, 13:33

    Ўзбекистонлик дипломат Япония Императори орденига сазовор бўлди

    25.01.2020, 12:55

    Тошкентда Ўзбекистон ва Қозоғистон давлат чегарасини демаркация қилиш масаласи муҳокама қилинди

    25.01.2020, 10:55

    Ўзбекистон расмийлари Томскка етиб борди. У ерда 11 ўзбекистонлик ёниб кетганди

    25.01.2020, 10:36

    Бутун Навоий шаҳри бепул Wi-Fi билан қопланади

    25.01.2020, 09:54

    АҚШ давлат котиби Майкл Помпео февраль ойида Ўзбекистонга келади

    25.01.2020, 09:35
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    NRG Uzbekistan 60 гектар майдонда "шаҳар ичида шаҳар" кенг кўламли турар-жой лойиҳасини ишга туширмоқда


    Фарғона вилоятида мўл ҳосил: фермерлар 95 центнердан ортиқ ғалла етиштирди 


    Fitch Ratings “Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ кредит рейтингини оширди 


    “АлоқаБанк” ёшлар билан ишлашга оид дастурларни кенгайтирмоқда


    NRG Uzbekistan замонавий ва кенг мажмуа — Мафтун Макон турар жой мавзесини қуриш бўйича улкан лойиҳани амалга оширмоқда


    “Ўзбекгидроэнерго” АЖнинг халқаро кредит рейтинги ББ (барқарор) даражасига кўтарилди


    Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Fitch Ratings агентлигининг халқаро кредит рейтингини “BB, барқарор” даражасига оширди


    Инфляция ва жамғармалар: Нега пул ўз қийматини йўқотади?


    SonetUzStyle – ижодий контент учун Kia Sonet совға қиламиз


    Тошкентда навбатдаги САГ XL гилам дўкони ўз ишини бошлади


    Fitch Kapitalbankнинг рейтингини "Ижобий" прогноз билан тасдиқлади


    Имзодан Engelberg премиум ромлари ҳашаматликнинг тимсолидир


    HONOR илҳомлантирувчи AI технологияларга эга HONOR 400 сериясини тақдим этди


    Бургер ва лавашдан тортиб кабоб ҳамда flat white’гача — барчаси бир жойда!  


    Смарт Business ва UZCARD Фарғона тадбиркорлари учун янги имкониятлар эшигини очмоқда 

     

    Тавсия этамиз

    СССРнинг қўшни давлатга босқини тарихи: Афғонистонда ёдгорлик ўрнатилган ягона совет аскари ким эди?

    5 июл, 15:22

    “Эришиб бўлмайдиган балл белгилангани йўқ” — “Эл-юрт умиди” жамғармаси ижрочи директори

    4 июл, 22:11

    “АҚШ ўйиндан чиқмоқчи”. Украина Қўшма Штатлар ёрдамисиз қаергача бора олади?

    4 июл, 19:55

    Исроил АҚШга ҳужум қилган кун: ўнлаб америкаликларни ўлдириш бу англашилмовчилик эдими ёки фитна?

    2 июл, 19:45
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    USAID фаолияти тўхтатилиши туфайли нигерияликларга очлик хавфи таҳдид солмоқда — ОАВ

    Дунё | 5 июл, 22:47

    Сирдарёда 892 млн сўмлик ноқонуний заргарлик савдоси фош этилди

    Ўзбекистон | 5 июл, 22:22

    Суперлига. “ОКМК” Муборакда “Машъал”ни мағлуб этди

    Спорт | 5 июл, 22:20

    Исроил Эроннинг бешта ҳарбий объектга зарба берганини яширгани аниқланди

    Дунё | 5 июл, 22:05

    Тошкентда июнь ойида тиланчилик билан шуғулланган 70 кишига нисбатан маъмурий қамоқ жазоси тайинланган

    Ўзбекистон | 5 июл, 20:28

    Макрон Стармердан Фаластинни давлат сифатида тан олишни талаб қилмоқда — Telegraph

    Дунё | 5 июл, 19:50

    Тошкентда навбатдаги САГ XL гилам дўкони ўз ишини бошлади

    Реклама | 5 июл, 19:30

    Трамп Эронни уран бойитиш ишларини давом эттираётганликда айблади

    Дунё | 5 июл, 19:05

    Бургер ва лавашдан тортиб кабоб ҳамда flat white’гача — барчаси бир жойда!

    Реклама | 5 июл, 18:48
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.