«Актрисага шилқимлик қилинган, у эса юриб кетаётган юк машинасидан ўзини ташлаган». Гавҳар Шарипованинг ўлими бўйича қўшимча маълумот берилди
Актриса Гавҳар Шариповага юк машинаси ҳайдовчиси шилқимлик қилган, шундан сўнг актриса юриб кетаётган машинадан ўзини ташлаб вафот этган. Бу ҳақда «Дарё»га Қашқадарё вилояти ИИБ ЙҲХБ хабар берди.
Қашқадарё вилояти ИИБ ЙҲХБ томонидан тақдим этилган дастлабки хабарда актриса юриб кетаётган автобусдан тушиб кетгани маълум қилинган эди.
Оқибатда Гавҳар Шарипова автомобиль кабинасидан тушиб кетиб, ҳаёти учун хавфли бўлган тан жароҳати олиб, ҳодиса содир бўлган жойда вафот этган.
Ушбу ҳолат юзасидан Ғузор тумани ИИБ томонидан 2019 йил 18 ноябрь куни Жиноят Кодексининг 266-моддаси 2-қисми (Транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш одам ўлимига сабаб бўлиши) билан жиноят иш қўзғатилиб, фуқаро Ш.Ф.га нисбатан қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланилган. Агар Ш.Ф. айбдор деб топилса 7 йилгача озодликдан маҳрум этилиши мумкин.