Футбол бўйича Англия Премьер лигасининг 11-тури доирасида 3 ноябрь, якшанба куни Маурисио Почеттино қўл остидаги Лондоннинг «Тоттенҳэм» клуби Ливерпулда «Эвертон» меҳмони бўлди.
Учрашувнинг 63-дақиқасида «шпорлар» ярим ҳимоячиси Деле Алли Сон Ҳён Мин узатмасини голга айлантирган бўлса, 90+7-дақиқага келиб мезбон жамоа ҳужумчиси Женк Тосун ҳисобни тенглаштирди (1:1).
Қайд этиш жоиз, 79-дақиқада Соннинг қўполлигидан кейин Мерсисайд клуби ярим ҳимоячиси Андре Гомеш Серж Орьега тўқнашиб кетди ва жуда оғир жароҳат олди ва унинг ўрнига Гильфи Сигурдссон захирадан майдонга тушди. Жанубий кореялик футболчи эса ҳакам томонидан қизил карточка билан жазоланиб, майдондан четлатилди.
Шу тариқа «Тоттенҳэм» меҳмонда «Эвертон» билан 1:1 ҳисобида дуранг ўйнади ва бир очкони қўлга киритди.
Маълумот учун, «Тоттенҳэм» 13 очко жамғарган ҳолда мусобақа жадвалида 11-ўринда бормоқда. «Эвертон» эса 11 очко билан 17-ўринни банд қилиб турибди.
11-турдан сўнг мусобақа жадвалидаги ҳолат:
АПЛ
11-тур баҳслари
3 ноябрь, якшанба
«Кристал Пэлас»—«Лестер» 0:2
Голлар: 0:1 — 57 Сеюнжю, 0:2 — 88 Варди«Эвертон»—«Тоттенҳэм» 1:1
Голлар: 0:1 — 63 Алли, 1:1 — 90 ТосунЯнада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)