ИИВ ижтимоий тармоқларда ички ишлар органи ходимига нисбатан фуқаролар томонидан тан жароҳати етказилаётгани акс этган видеолавҳа юзасидан расмий маълумот берди.

Фото: Видеодан кадр

Қайд этилишича, воқеа 2018 йилнинг август ойида Жиззах вилоятининг Шароф Рашидов туманидаги «Шариллоқ» маҳалласи ҳудудида содир бўлган.

Воқеа тавсилотига кўра, ҳудуднинг профилактика инспектори жамоат тартибини бузаётган маст ҳолдаги уч нафар фуқарони тинчлантириш жараёнида, шу атрофда бўлган айрим шахслар томонидан фаол қаршиликка учраган ва унга нисбатан бир гуруҳ фуқаролар томонидан тан жароҳати етказилган.

Ҳуқуқбузарлик содир этган барча шахсларга нисбатан, ўрнатилган тартибда қатъий қонуний чоралар кўрилган. Вазирлик хабарида айнан қандай қонуний чоралар кўрилганига аниқлик киритилмаган.