• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12725.16
    • RUB158.65
    • EUR14507.95
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +35°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ғузорда фарзандларини ёлғиз тарбиялаётган ногирон она 6 йилдан бери фарёд чекмоқда. Хотин-қизлар қўмитаси эшитмаяптими?

    «Дарё» таҳририятига Қашқадарё вилоятининг Ғузор туманида яшовчи Сабоҳат Уринова мурожаат қилиб, 6 йилдан бери туман ҳокимлигига қатнаса-да, уй билан боғлиқ муаммоси ҳал бўлмаётганидан шикоят қилмоқда.

    Мурожаатчи 2 нафар фарзандини ёлғиз тарбиялаётганини, ўзи эса ёлғиз она бўлишига қарамасдан I гуруҳ ногирони эканлигини айтмоқда.

    «Дарё» мухбири муаммони ўрганиш мақсадида Ғузор туманининг «Тинчлик» маҳалла, Тутзор кўчасида бўлди.

    «Тинчлик» МФЙ.

    «Тинчлик» МФЙ.
    Фото: «Дарё»

    — 2013 йилдан буён туман ҳокимлиги остонасига қатнайман, аммо уй билан боғлиқ муаммойим ҳал бўлмайди, — дейди Сабоҳат Уринова. — Бу вақт мобайнида туманда 4 та ҳоким алмашди.

    Маълум бўлишича, Сабоҳат Уринова 2013 йилдан бери турмуш ўртоғи Акмал Йўлдошев билан бирга яшамайди. Аммо қонуний никоҳ ҳам бекор бўлмаган. Уринованинг айтишича, у яшаб келаётган уй турмуш ўртоғининг акаси Анвар Аминовга тегишли. Сабоҳат Уриновага яшаб келаётган уйидан биров чиқ демаган, албатта. Бироқ у турмуш ўртоғи билан жорий йилнинг 20 август кунига мўлжалланган судда қонуний ажрашгач, уйни олиб қўйишларидан хавотирда. Боиси, ҳужжат ишлари чатоқ. Шу боисдан ҳам туман ҳокимлигига мурожаат қилиб, ижтимоий оғир аҳволга тушиб қолган хотин-қизларга мўлжалланган уйлардан берилишини сўраган. Йиллар давомида уй-жойга муҳтожлиги борлигини, яшаб турган уйини олиб қўйишлари мумкинлигини айтиб келган. Туман хотин-қизлар қўмитаси эса аёлнинг «қўйнини пуч ёнғоққа тўлдиришдан» нарига ўтмаган.

    Сабоҳат Уринова.

    Сабоҳат Уринова.
    Фото: «Дарё»

    — Ҳар сафар борсам, бўлди уй берамиз, муаммойингизни ҳал қиламиз деб алдашади, — дейди Сабоҳат Уринова.

    Тутзор кўчабошиси Латофат Чориева ҳамда шу кўчада яшовчи Шаҳло Норқуловалар Сабоҳат Уринованинг аҳволи жуда оғирлигини айтиб, муаммога туман ҳокимлиги хотин-қизлар қўмитаси бепарво бўлиб келаётганлигини таъкидламоқда.

    Латофат Чориева.

    Латофат Чориева.
    Фото: «Дарё»

    — Кўчабоши сифатида ҳам, қўшни сифатида ҳам Сабоҳатнинг аҳволи оғирлигини кўп айтганман, — дейди Латофат Чориева. — Аммо ҳақиқатни айтиб, мутасаддилар кўзига ёмон кўринамиз, холос.

    «Тинчлик» МФЙ котиби Алишер Бобоқуловнинг айтишича, ҳақиқатдан ҳам Сабоҳат Уринованинг авҳоли жуда оғир. Бу борада Сабоҳат Уринова туман ҳокимлиги ҳамда вилоят ҳокимлигига ҳам мурожаат қилган.

    Ғузор тумани ҳокимлиги.

    Ғузор тумани ҳокимлиги.
    Фото: «Дарё»

    — Мурожаат бўйича ўрганишга келишиб, уйи бор деган хулосада кетишяпти, — дейди Алишер Бобоқулов. — Лекин булар яшаб турган уй қайноғасининг номида. Эртага тортиб олса, биз ҳам ёрдам беролмаймиз.

    Ғузор туман хотин-қизлар қўмитаси раиси Нафиса Шукурова мурожаатчи Сабоҳат Уриновани кўп жойларга такрор-такрор мурожаат қилишда айблаб, «сабрсиз» деб атамоқда.

    «Тинчлик» маҳалласининг хотин-қизлар бўйича мутахассиси Гулмира Қиёмова Сабоҳат Уринованинг аҳволи 2018 йилда уй-жой берилган ва 2019 йилда ҳам уй-жой берилиши керак бўлган ижтимоий оғир аҳволга тушиб қолган хотин-қизларнинг аҳволидан-да оғир эканлигини таъкидлаб, Сабоҳат Уринованинг турмуш ўртоғи берган ваъда уларни чалғитганини айтмоқда.

    Гулмира Қиёмова.

    Гулмира Қиёмова.
    Фото: «Дарё»

    Маълум бўлишича, Сабоҳат Уринованинг турмуш ўртоғи Акмал Йўлдошев 2018 йил январь ойида болалари яшаб турган уйни уларнинг номига ўтказиб беришини айтиб, розилик берган. Аммо орадан шунча вақт ўтса-да, ваъдасини бажармаган. Туман хотин-қизлар қўмитаси ҳам шу ваъдага ишониб, қарийб икки йилдан бери Сабоҳат Уринованинг муаммосини ҳал қилмай келган.

    Сабоҳат Уринованинг яшаш уйи.

    Сабоҳат Уринованинг яшаш уйи.
    Фото: «Дарё»

    Ғузор туман хотин-қизлар қўмитасидан маълум қилинишича, туманда 2018 йил 6 нафар аёлга Вазирлар Маҳкамасининг 285-сонли қарорига асосан дастлабки бадал тўловлари тўланган уй-жой берилган бўлса, 2019 йил ҳам 6 нафар аёл рўйхатга киритилган. Уй-жой берилади. Аммо бу рўйхатда Сабоҳат Уринова йўқ, албатта.

    Сабоҳат Уринованинг яшаш уйи.

    Сабоҳат Уринованинг яшаш уйи.
    Фото: «Дарё»

    2019 йил уй-жой берилиши мўлжал қилинган аёллар рўйхатига кўз югуртирганимизда 6 нафар аёлнинг 4 нафари ҳозирда турмуш ўртоғи билан яшаётган аёллар эканлиги, шукурки 3 нафарининг тўрт мучаси соғ аёллар эканлиги ойдинлашади. Сабоҳат Уринова эса кўз бўйича I гуруҳ ногирони бўлиш баробарида 2 нафар фарзандини ёлғиз тарбияламоқда. Хўш, туман хотин-қизлар қўмитасининг иши қай даражада адолатли?

    Туман хотин-қизлар қўмитаси раиси Нафиса Шукурова эса шу вазиятда ҳам мурожаатчини сабрсизликда айблаб, унинг ҳали уёққа, ҳали бу ёққа мурожаат қилишидан нолияпти.

    Нафиса Шукурова «Дарё» мухбирининг «Мурожаатчи муаммоси қачон ҳал бўлади?» деган саволига Сабоҳат Уринова 2020 йилда уй-жой берилиши керак бўлган аёллар рўйхатига киритилганлигини айтди. Рўйхатга кўз югуртирганимизда ҳақиқатдан ҳам уй-жойга муҳтож бўлган 13 нафар аёлдан бири Сабоҳат Уринова эканлиги маълум бўлди.

    «Дарё» таҳририяти Қашқадарё вилояти хотин-қизлар қўмитаси ва туман хотин-қизлар раисидан вазиятга изоҳ сўраб қолади.

    09.08.2019, 17:04   Изоҳ (0)   36825
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Сергели кичик саноат зонаси ҳудудидаги корхонада ёнғин юз берди

    09.08.2019, 16:55

    Наманганда 1,1 млрд сўмлик смартфонлар ноқонуний олиб кирилгани аниқланди

    09.08.2019, 16:45

    Самарқандда замонавий типдаги «Вақтинчалик бир марталик иш билан таъминлаш бюро»си ташкил этилади

    09.08.2019, 16:24

    Акмал Саидов: Бола ҳуқуқлари тўғрисидаги конвенцияни Ўзбекистон ратификация қилган, Сомали эса йўқ

    09.08.2019, 16:13

    Daryo Weekend: Фойдали иловалар бешталиги!

    09.08.2019, 16:00

    Қашқадарёда ўтказилган меҳнат ярмаркарларида 350 нафар ўқитувчи ишли бўлди

    09.08.2019, 15:37
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим

     

    Тавсия этамиз

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Қаршида уйининг томорқасида “каннабис” етиштираётган фуқаро фош бўлди

    Ўзбекистон | 4 август, 19:00

    “Қизил шарбат” сериали юлдузи Сила Туркўғлу турмушга чиқмоқда, янги “Ҳукмдор Усмон” ким? турк киноси янгиликлари

    Шоу-бизнес | 4 август, 18:50

    “Европанинг Фаластинни тан олиши АҚШ билан мулоқотни қийинлаштиради” — WSJ

    Дунё | 4 август, 18:40

    Бетакрор дурдоналар: реал воқеаларга асосланган қизиқарли фильмлар

    Кино | 4 август, 18:25

    Жиззахда фуқаро ҳокимлик захирасидаги ерни 500 млн сўмга сотишга уринди

    Ўзбекистон | 4 август, 18:15

    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда

    Реклама | 4 август, 16:30

    Лайло, Раҳматилла Мирзаев ва қотиллик қурбони бўлган бошқа ўзбекистонлик машҳурлар

    Шоу-бизнес | 4 август, 17:55

    Дубайда биринчи виртуал оила яратилди (видео)

    Дунё | 4 август, 17:45

    Улуғбек Қодиров 42 ёшда: актёр машҳурлик чўққисида нега АҚШга кетганди?

    Шоу-бизнес | 4 август, 17:35
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.