Тошкентда бўлиб ўтган каратэ бўйича Осиё чемпионатининг сўнгги кунида жамоавий кумите баҳсларида иштирок этган Ўзбекистон терма жамоаси бронза медалини қўлга киритди. Бу ҳақда МОҚ хабар берди.
Дастлаб Жанубий Корея ва Қувайт термаларини мағлуб этган ўзбекистонлик каратэчилар ярим финалда Саудия Арабистони вакилларига имкониятни бой бериб қўйди. Бронза медали учун кечган баҳсда эса Ўзбекистон терма жамоаси иорданиялик каратэчилар устидан 3:2 ҳисобида устун келди.
Шу тариқа терма жамоа мазкур Осиё чемпионатини 7 та медал билан якунлади. Эслатиб ўтамиз, яккалик беллашувларида ўзбекистонлик каратэчилар 3 та олтин, 1 та кумуш ва 2 та бронза медалларига эгалик қилганди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)