30 июнь куни Мексиканинг Гвадалахара шаҳрида кучли дўл ёғди. Бу ҳақда Sputnik хабар бермоқда.
Нашрнинг ёзишича, айрим жойларда ёққан дўлнинг баландлиги бир метр ёки ундан ҳам баландни ташкил этган.
Маълум қилинишича, ҳозирча табиий офатдан жабрланганлар ҳақида маълумот мавжуд эмас.
Хабарда бу каби кучли дўл ёғиши шаҳар тарихидаги илк ҳодиса эканлиги қўшимча қилинган.
#Guadalajara blanketed in 1.5 metres of ice after massive #hailstorm#Mexico pic.twitter.com/4zpejukGlY
— Ruptly (@Ruptly) July 1, 2019
Изоҳ (0)