АҚШ президенти Дональд Трамп ва Германия канцлери Ангела Меркель Япониянинг Оска шаҳрида ўтказилган G20 саммитидаги учрашувда жаҳон сиёсати ва иқтисодиётига оид бир қатор масалаларни муҳокама қилди, деб хабар бермоқда «Вести.ru».
Хусусан, Киевдаги сиёсий ислоҳотларни қўллаб-қувватлаш масаласи муҳокама қилинган.
Бундан ташқари, Оқ уй матбуот хизматининг хабарига кўра, мамлакат раҳбарлари Эроннинг Яқин Шарқдаги «хавфли фаолияти», Ливиядаги вазият, шунингдек, Хитой билан давом этаётган музокаралар ва жаҳон савдо стандартларини белгилаш масалаларини ҳам муҳокама қилган.
Изоҳ (0)