Германияда касалхонада 27 йил комада ётган бемор ўзига келди. Бу ҳақда Daily Mail хабар берди.
БАА фуқароси Мунира Абдулла 1991 йил ЙТҲда бош миясидан жароҳат олган. Автомобильда ундан ташқари ўғли Умар Вебер ҳам бўлган. Она ўғлини қутқариш учун эгилган. Ўғли енгил жароҳат олган.
Мунира маҳаллий касалхонага олиб келинган. Кейин эса ташхис қўйиш учун Лондонга юборилган. Шифокорлар аёл комага ўхшаш ҳолатда эканини, аммо оғриқни ҳис қилишини айтган. Кейин уни БААга қайтаришган. У ерда Мунира трубка билан озиқлантирилган ва физиотерапия қилинган.
2017 йил Абу-Дабининг меросхўр шаҳзодаси Муҳаммад бин Зайид Абдулла оиласидаги вазиятдан хабар топган ва Муниранинг Германияда даволаниш харажатларини қоплаган. Орадан бир йил ўтиб, Мунира бир қанча товушлар чиқара бошлаган. Яна бир неча кун ўтиб, уйғонган ва ўғлининг исмини айтган.
Аёл оиласи билан Абу-Дабига қайтди ва унинг соғлиғи тикланишда давом этмоқда. Мушакларини даволаш учун унга физиотерапия керак.
Изоҳ (0)