15 апрель, душанба куни футбол бўйича Англия чемпионатининг 34-турининг сўнгги ўйинида Унаи Эмери қўл остидаги Лондоннинг «Арсенал» клуби «Уотфорд» майдонига сафар қилди.
Беллашувда ягона гол 10-дақиқада «тўпчилар» ҳужумчиси Пьер-Эмерик Обамеянг томонидан киритилди. Шу тариқа лондонликлар меҳмонда кечган баҳсда «Уотфорд»дан кичик ҳисобда устун келди (1:0) ва 66 очко тўплаган ҳолда мусобақа жадвалида 4-ўринга кўтарилиб олди.
АПЛ
34-тур баҳси
15 апрель, душанба
«Уотфорд»—«Арсенал» 0:1
Гол: 0:1 — 10 Обамеянг
«Уотфорд»: Фостер, Янмат, Кабаселе, Кеткарт, Мазина (Сема, 86), Фемения (Саксесс, 59), Капу, Дукуре, Ҳюз, Дини, Grey.«Арсенал»: Лено, Мустафи, Мавропанос (Гундузи, 59), Косьелни, Монреаль, Торрейра (Ўзил, 46), Жака, Мхитарян, Рэмзи (Мейтленд-Найлз, 68), Ивоби, Обамеянг.
Огоҳлантиришлар: Капу (54), Ҳюз (86).
Четлатиш: Дини (11).
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)