Британиялик полициячилар ҳеч қачон қонун бузмаган 104 ёшли аёлнинг орзусини амалга ошириб, уни «ҳибсга олган», дея хабар беради «ТАСС».
Ўз орзуси ҳақида Энн Брокенброу ҳайрия ташкилоти томонидан ўтказилган акцияда айтиб берган. Қариялар уйида ўтказилган акцияда қарияларнинг истаги ҳақида сўралган, «Мени ҳибсга олишларини истайман. Ёшим 104 да ва мен ҳеч қачон қонун бузмаганман», — деб ёзади аёл.
Унинг истаги ҳайрия ташкилоти томонидан маҳаллий полицияга етказилган ва тез фурсатда қарияларнинг уйига полиция етиб келган. Констебль Стивен Хардинг ва жамоатчи полициячи Келли Фойл аёлга кишан солган. Шундан сўнг аёл шаҳар бўйлаб полиция машинасида айлантирилиб, қариялар уйига қайтарилган.
«Бу ажойиб кун эди. Мен билан аввал бундай нарса рўй бермаган. Менга кишан солишди», — дейди Брокенброу.
Даставвал полициячини кўрган аёл ўз истаги ҳақида буткул унутган, уларнинг мақсадини эшитгач эса хурсанд бўлган. У полициячилар томонидан ҳибсга олинган энг кекса аёл эди.
Изоҳ (0)