17 апрель куни Сингапурда баландлиги 40 метр бўлган шаршара жойлашган Jewel Changi аэропорти очилади, деб ёзади TJournal.
Кўп тармоқли аэропорт биносининг ички қисми чакалакзор кўринишида бўлиб, у сайр қилиш майдонидан ташқари боғлар, аттракционлар, меҳмонхона, авиация объектлари ва тахминан 300 та дўкон ҳамда ресторанларни ўз ичига олади.
Бино катта тешик кулча шаклидаги гумбаз билан қопланган бўлиб, унинг марказидан сув оқади. Етти қаватли уй баландлигидан оқадиган сув совитиш тизимининг бир қисми ҳисобланиб, ундан бинони кондиционерлашда қайта фойдаланилади.
Шаршара атрофини 200 турдаги ўсимликлардан иборат терраса ўраб туради.
Ушбу лойиҳа устида ишлаган архитекторнинг сўзларига кўра, шу каби иншоотни очиқ ҳавода ёки томи очилувчи бинода ҳам қуришни хоҳлайди.
Изоҳ (0)