АҚШ президенти Дональд Трамп Хитойни Америкада етиштирилган қишлоқ хожалик маҳсулотларига бож тўловини бекор қилишга чақирди, деб хабар берди «Корреспондент.net».
«Мен Хитойдан бизнинг қишлоқ хўжалик маҳсулотларимизга қўйилган бож тўловларини бекор қилишни сўрадим. Мол гўшти, чўчқа гўшти шулар жумласидан», — деб ёзди Трамп ўз Twitter саҳифасида.
Шунингдек, Трамп Хитойдан импорт қилинадиган товарларга АҚШда бож тўлови оширилиши режалаштирилган бўлса-да, оширилмаганини қайд этиб ўтди.
Изоҳ (0)