Халқаро бокс федерациясининг (IBF) январь ойида янгиланган рейтингида профессионал бокснинг супер енгил (-63,5 кг) вазн тоифасида рингга чиқаётган ўзбекистонлик Шоҳжаҳон Эргашев (15 та жанг, 15 та ғалаба) бир поғона юқорилади, деб хабар берди GoSport.
7 февраль куни эълон қилинган янги рейтингда Шоҳжаҳон Эргашев 11-поғонадан жой олди. Шоҳжаҳон айни вақтда WBA рейтингида 5-ўринда бормоқда
Ярим ўрта (-66,68 кг) вазн тоифасида рингга чиқаётган Қудратилло Абдуқаҳҳоров (15 та жанг, 15 та ғалаба) эса рейтингдаги ўрнини сақлаб қолган (4-поғона).
Эслатиб ўтамиз, 30 март куни Қудратилло айнан мана шу рейтинг етакчилиги учун япониялик Кеита Обарага (20 та ғалаба, 3 та дуранг, 1 та мағлубият) қарши рингга кўтарилади.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)