Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Карим Мирҳодиевнинг онаси вафот этди. Бу ҳақда Ўзбекистон Киноарбоблар ижодий уюшмаси матбуот хизматига асосланиб, журналист Феруз Муҳаммад маълум қилди.

Фото: «Дарё»

«Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Карим Мирҳодиевнинг онаси Саноат ая Мирҳодиева 85 ёшларида вафот этди. Марҳума 26 январь куни соат 12:00 да сўнгги манзилга кузатилади», дейилади хабарда.

Марҳуманинг яқинлари, оила аъзоларига «Дарё» таҳририяти номидан ҳамдардлик билдирамиз.