Twitter’нинг микроблоглар хизмати компания томонидан АҚШ ички ишларига аралашишга уринишларга алоқадор деб ҳисобланаётган аккаунтлар хабарлари архивини эълон қилди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар берди.
Компания томонидан маълум қилинишича, эълон қилинган архив 2016 йилдан буён аниқланган потенциал ахборот операциялари ҳисобланади.
Таъкидланишича, архив Америка сайловларига аралашишда гумон қилинаётган «Интернет тадқиқотлари агентлиги»га тегишли бўлган 3841 та ҳамда Эронда жойлашган яна 770 та аккаунтни ўз ичига олади. Twitter вакилининг сўзларига кўра, маълумотлар базасида 10 миллионта хабар ва икки миллиондан ортиқ расм, видео ва бошқа файллар бор.
Изоҳ (0)