Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

НАТО янги штаб-квартирани АҚШнинг марҳум сенатори Жон Маккейн шарафига номлаш имкониятини кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда CNN телеканали маълум қилди, деб ёзади «Корреспондент.net».

Фото: EPA

Фото: EPA

Буюк Британия парламентидаги Консерватив партия аъзоси Том Тагендхет сенаторнинг ўлимидан сўнг тегишли талабномани  НАТОга юборди. У Британия парламентининг хорижий ишлар бўйича қўмитасига раҳбарлик қилади.

Альянс матбуот котиби Оана Лунгеску НАТО талабномани олганлиги ва уни диққат билан кўриб чиқишини маълум қилди. Маккейн узоқ вақт давомида Шимолий Атлантика альянсини оммалаштиришда етакчи овоз бўлиб келган. У НАТО ва иттифоқда Европанинг бошқа мамлакатлари аъзолигини кенгайтириш тарафдори бўлган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Шавкат Мирзиёев Италия ишбилармон доиралари вакиллари билан учрашув ўтказди (фото) 
Қирғизистон
“Росатом” яна бир Марказий Осиё давлатида АЭС қурмоқчи
Маҳаллий
Андижонда ўғли ўлдириб, каналга ташлаб юборилган отанинг мурдаси Фарғонадан топилди