Бир йўла бир нечта манбалар Apple компанияси бу йил камида иккита iPhone X’га ўхшаган янги смартфонни тақдим этишини айтмоқда, деб ёзади Hi-Tech Mail.Ru.
Улардан бири 6,1 дюймли IPS-экранли арзон модель, иккинчиси — ўтган йилги iPhone X’нинг 6,5 дюймли OLED-экранли Plus-версияси бўлади. Машҳур @OnLeaks инсайдери қурилмаларнинг чизмалари асосида яратилган янги Apple смартфонларининг рангли рендерларини чоп этди.
Янги iPhone’лар Apple’нинг ўтган йилги «юбилей» смартфонларидан деярли фарқ қилмаслиги кутилмоқда. 6,1 дюймли арзон iPhone фақат битталик камерага эга бўлади, аммо Face ID сканери жойлашган «қош» экранига ўрнатилади. 6,5 дюймли iPhone эса iPhone X’ни тўлиқ кўчириб олади.
Изоҳ (0)